Siz hammadan aqllimisiz?

Сидни Финкельштейн ўзининг «СупербоссларМуваффақиятли етакчиларистеъдодларни қандай излашади» китобидамуваффақиятли тадбиркорлар ишга қабул қилиш учун ўтказиладиган суҳбатларда номзодларга берадиган саволлардан айримларини эълон қилган.

Муаллифнинг таъкидлашича, муваффақиятли компания раҳбарлари одатда номзоддаги учта жиҳатга аҳамият қаратишади: интеллект даражаси (лекин IQ даражаси эмас), киришимлилик ва дўстлик туйғуси.

Масалан, Oracle раҳбари Ларри Эллисон суҳбатдан ўтказаётган одамига албатта: «Сиз ўзингиз билган одамлар ичида энг ақллисимисиз дея савол беради. Агар номзод «Йўқ», деб жавоб берса, Эллисон ундан кимни ақллироқ ҳисоблашини сўрайди. Кейин эса бу номзод билан хайрлашиб, у айтган ақллироқ киши билан боғланади.

Tesla асосчиси Элон Маск эса унча катта бўлмаган мантиқий саволлар беришни яхши кўради: «Сиз Ер юзасидаги бир нуқтада турибсиз. Бир километр жанубга юрасиз, кейин бир километр ғарбга. Сўнг бир километр шимолга юрсангиз, яна ўша бошланғич нуқтангизга бориб қолдингиз. Қаерда турибсиз ўзи. Business Insider нашрининг ёзишича, бу жумбоқнинг бир нечта тўғри жавоби бор. Улардан бири – Шимолий қутб.

Маск кўпинча, номзод аввалги иш фаолиятида дуч келган бирор муаммони қай йўсинда ҳал этганлиги билан қизиқади: «Ўз карьерангиз давомида сизга қандай муаммолар тўсқинлик қилган ва уларни қандай бартараф этгансиз. Номзод бирор воқеани гапириб берганидан кейин эса у тафсилотларини суриштирган. Бу йўл билан у, рўпарасидаги киши чиндан ҳам шуларни ўз бошидан кечиргани ёки шунчаки бировнинг ҳикоясини ўзлаштириб олиб гапириб берганини аниқлар экан. Қилинган ишнинг энг майда тафсилотларини ҳам билиши номзоднинг унга қанчалар алоқадорлигини кўрсатади, деб ҳисоблайди Маск.

Google HR-директори Лазло Бока ҳам шунга ўхшаш стратегияни қўллайди. Одатда у номзоднинг мураккаб таҳлилни талаб этувчи муаммоларни ечиш бўйича иш тажрибаси билан қизиқади.

Муҳандис Жефф Нельсон 1999 йили Элон Маск билан бўлиб ўтган суҳбатни эслайди (Маск ўшанда X Commerce молиявий лойиҳаси устида иш олиб бораётганди). Маск суҳбатда иш таклиф қилишдан аввал, муҳандисга атиги иккита савол берган: «Беш йилдан кейин сиз нима билан шуғулланишни истайсиз?» ва «Менга қандай саволларингиз бор?».

Нельсон унга келажакда кўпроқ менеджерлик ишлари эгаси бўлишни исташини айтган ва Маскнинг бизнес-лойиҳасида қандай таваккалчиликлар мавжудлигини сўраган. Тадбиркор компаниянинг бозор ўсишига боғлиқлиги ҳақида гапириб берган. Суҳбат шу билан тугаган, кейинроқ у иш таклифини юборганида, Нельсон барибир рад этган.

Финкельштейн ёзадики, ишни рад этиш номзод ва раҳбарнинг алоқаларига салбий таъсир этмайди, балки кўпинча номзоднинг ўз  имконият ва сифатларини тўғри баҳолай олишини англатади.

Бунга мисол сифатида муаллиф Жеймс Гриннинг Стивен Жобс билан суҳбатини келтиради. 1997 йили Apple ва Pixar асосчиси Magnetic қидирув компаниясининг бўлажак раҳбарини ўзининг Пало-Альтодаги уйига таклиф этган. Гриннинг хотирлашича, бу иш юзасидан ўтказиладиган суҳбатдан кўра кўпроқ икки кишининг ўзаро гурунгига ўхшаб кетган.

Apple аосчиси ўшанда Гриннинг Disney ва Pixar орасидаги боғловчи ришта бўлишини истаган. У янги лавозимда қандай вазифаларни бажариш кераклигини тушунтириб бергач, Грин бу таклифни рад этган. «Бир умр Жобс мен учун намуна бўлган, аммо мен унга, бунақа ишга киришни ҳеч кимга маслаҳат бермасдим, деб жавоб бердим. Воситачи бўлиш қийин нарса», дея эслайди у.

Шунда Жобс унга бошқа вакансияни – Pixar’нинг қисқа метражли фильмлар бўлимида маркетолог лавозимини таклиф қилади ва суҳбатдоши рози бўлади. Янги лавозимда бир ҳафта ишлаб кўргач, Грин тушуниб кетдики, унинг мажбуриятлари доирасига барибир бошида Жобс таклиф қилган ўша вазифа – Disney ва Pixar ўртасида воситачилик кирар экан.

Филькенштейннинг таъкидлашича, йирик компанияларнинг омадли раҳбарлари номзодлар билан узундан-узоқ суҳбатлар ўтказишмас, атиги бир неча савол билан чекланишар экан.

Масалан, англиялик тадбиркор Virgin холдинги асосчиси Ричард Бренсон кўпинча, номзод ўз резюмесида кўрсатмаган нарсаларни сўрайди.

Инвестор Питер Тилнинг севимли саволи бунақа экан: «Менга айтинг-чи, сиз нимани айни ҳақиқат, деб биласиз-у, бунга ҳеч ким ишонмайди?». Унинг фикрича, саволни бу шаклда тақдим этиш номзоднинг фикрлашдаги ўзига хослигини ҳамда ўзига бўлган ишончини аниқлашга ёрдам беради.

Zappos лойиҳаси асосчиси Тони Шей барча номзодлардан: «Бирдан ўнгача шкала асосида олганда, сиз қанчалик ғалати одамсиз?» деб сўрайди. Унинг кейинги саволи эса номзод шу шкала асосида ўзини қанчалар омадли ҳисоблаши ҳақида бўлади.

Нима ҳам дердик, ҳар кимнинг ўз услуби бор-да.


Комментарии (0) | Добавить: 22.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi
1 iyuldan boshlab O'zbekistonda kobeyjing kartalari ishlab chiqariladi
Moskvada havo harorati 70 yillik rekordni yangiladi
Durov Rossiyada «Telegram» bloklanishiga munosabat bildirdi
Yaponiya korporatsiyasi O‘zbekistonda benzin ishlab chiqaradigan zavod quradi
Shavkat Mirziyoyev yana sobiq Bosh prokurorni esladi
AQSHda 522 kiloli pirog tayorladi
«Titanik» qoldiqlari auksionda sotilmoqda
Telegram o'rniga «TamTam». Foydalanuvchilar yangi messenjerga ko'cha boshladi
Rossiya Telegram'ning kulini ko'kka sovurmoqchi: App Store va Google Play’ga talab yuboriladi
«PSJ» yetti karra Fransiya chempioni bo‘ldi
Ayol-qizlar o‘rtasidagi Qur’on musobaqasining respublika bosqichi 25—26-aprel kunlari Toshkentda bo‘lib o‘tadi
Opera VPN servisi aprel oxirida yopiladi
Toshkentda mast erkakning puli, telefoni va poyabzalini olib ketgan o‘g‘ri ushlandi
Tramp Suriyadagi Rossiya obyektlariga zarba berish imkoniyatini ko‘rib chiqqan