У нас есть только
оригинальные песни

Sizni tobelikka etaklovchi 3 ozuqa qo'shimchasi

calendar 27.08.2015
2019

Чипсларни истеъмол қила бошлаганингиз заҳоти ўзингизни тўхтатиш  катта муаммога айланиб қолаётганини сезганмисиз? Бундай маҳсулотлар инсонни янада кўпроқ ейишга ундовчи қўшимчаларга эга бўлади. Ушбу мақолада озуқавий тобеликни келтириб чиқарувчи  ана шундай уч қўшимча ҳақида ҳикоя қиламиз. Сиз кунлик рационингизга кирувчи бу маҳсулотлар ёрлиқларини ўрганиб, уларнинг таркиби ҳақида тасаввур ҳосил қилишингиз мумкин. 

Чипслар ёки ширингина печенье татиб кўрганингиз заҳоти уларни яна истеъмол қилишдан ўзини тийиб туриш қийинлиги, баъзида эса бунинг умуман иложи йўқлигига ҳеч эътибор берганмисиз? 

Нима учун шундай бўлади? Ҳаммасига бизни янада кўпроқ ейишга ундайдиган, айрим ҳолатларда эса ҳатто емакка боғлиқликни келтириб чиқарадиган озуқа қўшимчалари айбдор. Бу ғалати эшитилиши мумкин, бироқ баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш организмга спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар қабул қилгандек таъсир ўтказади.  

Нега кашандалар зарарли одатлардан биратўласи қутула олишмайди, ахир улар чекиш саратонга олиб келишини билишади-ку? Чунки сигареталар (гиёҳванд моддалар, алкоголь) миянинг меъёрий кимёвий ҳолатини бузади.

Наркотиклар қабул қилганда инсон организмида дофамин — лаззат гармони ишлаб чиқила бошлайди. Бу гармон қонга ўтади ва яхши кайфият оқими томирлар бўйлаб тарқалади, бу эса ҳузурбахшлик ва ўзини ҳамма нарсадан четда ҳис этиш туйғусини уйғотади. Тўғри, лаззатланиш тезда тугайди, ёқимли хотиралар эса ёдда қолади. Бу наркоманларни  олдинги тажрибани қайта-қайта такрорлашга мажбур этади ва ўз-ўзидан, боғланиб қолишга олиб келади. 

Нега айрим одамлар,  гарчи қандай оқибатларга олиб келишини билсаларда, зарарли таомлар истеъмол қилишдан ўзларини тия олмайдилар? Айнан шу сабабларга кўра.

Маълум бир таомга боғланиб қолишни чақирувчи икки асосий айбдорни ажратиб кўрсатиш мумкин: шакар ва озуқа қўшимчалари. Қуйида сизни янада кўпроқ ейишга мажбур эта оладиган озуқа қўшимчалари номи ва таърифини келтириб ўтамиз.  

1. Натрий глутамати 

Бу қўшимча таомга унинг таъмини яхшилаш учун қўшилади. У тез-тез қўшиладиган маҳсулот — зумда тайёрланадиган уградир. 

Умуман олганда эса, Интернетда 80 фоиз рақамини кўриш мумкин —тахминан шунча фоиз сунъий қайта ишланган маҳсулот таркибида  натрий  глутамати мавжуд. Бу рўйхатга картошкали чипслардан тортиб, салатларни хушхўр қилувчи зираворларгача киради. Наҳот бу қўшимча қарамликни келтириб чиқариши мумкин бўлса?  

Глутамат тўйиш туйғуси учун жавоб берадиган лептин гормони ишлаб чиқилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун биз назоратни йўқотиб, ейишда давом этамиз. Бу қўшимча таркибига кирган овқатни қанча кўп еганимиз сари, шунча яна татигимиз келаверади. Бора-бора бу "бор товоғим — кел товоғим”га айланади ва озиқ-овқатга қарамликнинг биринчи босқичи ўрнатилади. Бироқ натрий глумати тобеликка етакловчи ягона айбдор эмас.

2. Фруктоза миқдори юқори бўлган маккажўхори сиропи (ФМЮБМС)

Бу сироп жуда кўп ичимликлар ва ширинликлар таркибига киради, у  емакдан ўзимизни тия олмаслигимизнинг яна бир омилларидандир.   

ФМЮБМС нима ўзи? Бу қўшимча ишловдан ўтган ва  уни янада тотли қилувчи қатор ферментлар қўшилган оддий маккажўхори сиропидир.

Фақат муаммо шундаки, бизнинг содда организмимиз, шакар ва глюкозадан фарқли равишда, бу ашёни қандай қайта ишлашни билмайди ҳамда уни ёғ тариқасида ажратиб қўя қолади. 

ФМЮБМС мавжуд маҳсулотларни доимий истеъмол қилиш баданда ёғ тўпланишига (айниқса, қорин атрофида) олиб келиши аниқланган ҳужжатлаштирилган тадқиқотлар мавжуд.

Устига-устак, бу зарарли қўшимча юқори калорияли емакка кўникмани оширади. Бу ҳолат ҳам тажриба йўли билан аниқланган. Шундай қилиб, худди натрий глутамати каби ФМЮБМС мавжуд маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш озуқага тобеликнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. 

3. Шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар  

Шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар кам калорияли парҳезлар даврида жуда оммалашди. Уларнинг асосий жиҳати шундаки, оддий шакардан кўра кўп карра тотлироқ, аммо калорияга эга эмас. Бу эса идеал қадди-қоматга интилувчилар учун ажойиб танловдир. Аммо ҳаммаси биз ўйлаганчалик сип-силлиқ эмас. 

Ўтган асрнинг 80-йилларидаёқ шакар ўрнини босувчилар организмга қандай таъсир ўтказишини аниқлаш мақсадида тажриба ўтказилган. Унда 70 мингдан зиёд аёллар иштирок этган. Тажриба натижасида ўрнини босувчилар истеъмол қилган аёлларнинг вазни ўртача 7 фоизга ошгани аниқланган. Тажриба давомида олинган қизиқарли далиллар билан танишишингиз мумкин: 

Ўрнини босувчилар иштаҳани қитиқлайди;

Углеводлар истеъмол қилишга рағбат уйғотади;

Баданда ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

Маълум бўладики, шакар ўрнини босувчилар ҳам озуқага қарамликка олиб борувчи яна бир ҳалқа экан. 

Қуйида оммавий тарқалган шакар ўрнини босувчиларнинг рўйхатини келтирамиз.  

Шакар спиртлари: сорбитол (Е420), ксилит (Е967), маннит (Е421), эритрит (Е968).

Калий ацесульфами (E950).

Аспартам (E951).

Неотам (Е961).

Сахарин (Е954).

Сукралоза (Е955).

Қўшимча таъкид: оддий шакар

Бу айни ҳақиқат: оддий шакар истеъмоли ҳам ўзига тобеъликни келтириб чиқариши мумкин. Эътибор берган бўлсангиз керак, озгина шакар татиганингиз заҳоти яна ўзига тортаверади. Яъни кунни хушбўй қаҳва билан бошлаб, унга озгина шакар қўшсангиз бўлгани,  то кечгача ҳар қандай ширинлик ва углеводга бой бўлган бошқа нарсалар олдидан кетолмай қоласиз. 

Яндекс.Метрика