Сизнингча қандай: Роналду зўрми ёки Месси?



Максим Дюпюи, "Eurosport.com”нинг французча версияси бош муҳаррири:

Месси ва Роналдудан бирини танлаш дегани, худди "The Beatles ва "The Rolling Stones”дан бирини танлашдек қийин масала. Айниқса, бир вақтнинг ўзида. Булар иккови икки хил дунё, аммо улар майдонга тушишлари билан мўъжиза яратишади. Месси Роналдуга ўхшаб олифта кўринмайди. Криштиану эса футбол экспрессасида Мессига тенглаша олмайди. Фақат рақамларгина уларни тенглаштириши мумкин.

Аргентиналик Пеле ва Марадонанинг ҳақиқий меросхўридир, уларни Худони ўзи қўллаган бўлса, Мессини ҳам шундай сийлаган. У буни фаолиятини бошлагани ҳамоноқ исботлаган. Ундаги барча нарса табиий, қарорлари ҳайратланарли ва у тарихда ўз номини ёзиб қўйишга муносиб. CR7 – бу табиат кучи. Тезлик, қувват, куч, техника, жисмоний ҳолат уни жанговар машинага айлантирган. Роналду буларнинг барига пешона тери эвазига эришган. Унинг юксалиши Мессиникига қараганда текис, аммо уларнинг ҳар иккиси бу истеъдодини асосий рақибни мағлуб этишга йўналтиришган.

Игорь Зеленицын, "Eurosport.com”нинг русча версияси бош муҳаррири:

Танлов жудаям оддий ва хулоса бўлиб ўтаётган жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Мессининг тўп билан қандай муомала қилишини томоша қилинг. (яна бир бор!) У ҳар сафар имкон туғилиши билан ўзининг янги қарорини чиқаради. Месси ақлининг ҳар бир янги чиқарган қарори кишига ҳайрат туҳфа этади. Улар машқларда такрорланадиган ҳаракатларга мутлақо ўхшамайди (минг шундоқ кўринган тақдирда ҳам).

Криштиану – умуман ўзгача. У энг тез, энг кучли, энг қизиққон. Лекин биласизми, буларнинг бари босқичма-босқич эришилган ютуқлардир. Уфутбол тарихидаги энг зўр атлет (агар шундай дейиш лозим бўлса). Ўзининг қарорларини кўникмаларининг тўпламидан танлаб олади. У ҳар сафар муаммолар олдида янги қарор чиқариб ўтирмайди. Шу боис "Месси ёки Роналду?” деган саволни "Мускуллар ёки ақл?” деб алмаштирган маъқул. Менинг назаримда ақлда гап кўп.

  Хорхе Ордас, "Eurosport.com” ижтимоий медиасининг испанча версияси муҳаррири:

Бу футбол тарихидаги энг қийин саволларнинг энг қийини. Худди "кимни кўпроқ яхши кўрасан дадангними ёки ойингними”, деганга ўхшаш. Менимча Месси футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи, аммо у футбол тарихидаги энг кучли характер эгаси билан бир вақтда яшамоқда.

Бир томондан олиб қаралганда Мессининг услуби мутлақо бетакрор. Иккинчи томондан Криштиану ўта эҳтирос билан тўп сурадиган футболчи. У энг зўри бўлиши шарт, бўлмаса энг зўри Месси бўлиб қолади. Шу мақсадда у тинимсиз ҳаракат қилгани қилган (гарчи унинг мақсади бир қарашда "тарихда энг зўри бўлиш”га қаратилгандек туюлсада). Пеле ёки Марадона пайтида бўлгандаку Криштиану энг зўри бўлиши мумкин эди, аммо Месси – бу энди бошқа даража.

  Рафал Сак, "Eurosport.com”нинг полякча версияси бош муҳаррири:

Техника, физика ва табиий чаққонлик Мессини футбол генийсига айлантирган. Мен унинг ижодий қобилиятини Криштиану Роналдунинг қуввати ва натижасидан устун қўйиб келганман. Португалиялик ўзининг идеал жисмоний қуввати ва ниҳоятда катта динамикаси билан менга ҳиссиётдан, эркинликдан, ижодкорликдан йироқ машинани эслатади. Албатта, иккаласи ҳам даврий ўйнашади: гоҳида Месси яхши, гоҳида Роналду. Иккаласи ҳам ўз жамоасига керакли натижа келтира олади. Лекин айнан ташаббус кўрсатиш ва эркинлик жиҳатидан мен бу саволга иккиланмай Месси, дея оламан.

 


Лука Стакул, "Eurosport.com”нинг итальянча версияси бош муҳаррири:

Малака ва голеадорлик имкониятлари томонидан олиб қарайдиган бўлсак Месси энг яхши ўйинчи, атлетизм ва меҳнаткашлик жиҳатидан эса Криштиану энг зўри. Бу икки машҳур юлдуздан бирини танлаш қийин масала. Йил давомида кузатишларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, Месси такрорланмас. Бироқ CR7 иккита жамоа таркибида икки марта Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Буни эса Месси бажаролмайди, чунки у "Барселона”дан умуман кетмайди.

 


Алекс Чик, "Eurosport.com”нинг британча версияси бош муҳаррири:

Ишқибозлар ўртасида бу борада шафқатсиз "жанг” боради. Мессининг мухлислари Роналдуни мазах қилишдан чарчашмайди ва аксинча. Бу шармандалик, ахир биз икки буюк футболчи яшаётган даврда яшаяпмиз, ундан кўра уларнинг ўйнидан завқ ола билишимиз лозим.

Роналду – бу эҳтирос зафари. У ўзининг мана шу ҳислати туфайли охирги ўн йилликдаги ажойиб голларнинг муаллифига айланди. Ўтказадиган тинимсиз машқлар (Уэйн Рунидан фарқли ўлароқ) уни бошдан оёқ истеъдод билан қоплади ва кўз ўнгимизда унинг очилмаган қирраларини намоён этди. Аммо унинг айрим сифатлари жамоа зарарига ўйнайди. Месси бошқача: у ҳаддидан ошиб кетувчи фаришта эмас, балки ишини билиб қиладиган шахс. Лео ўз ўйини билан нафақат жамосига самара келтиради, балки мухлисларини ҳам доим рози қилади. Роналду – ажойиб персонаж, Месси эса – (муболағасиз) кучли ўйинчи. Улар ўйнаётган замонда яшаш ва улардан бирининг иккинчи ўринда туришини (шундай кучли ўйинчи бўлишларига қарамай) кўришнинг насиб қилиши бизнинг бахтимиздир.

  Томас Янц, "Eurosport.com”нинг немисча версияси бош муҳаррири:

Месси ёки Роналду – бу дидга боғлиқ савол. Мен Роналдуга ўхшаш йигитларни афзал биламан. Португалияликмеҳнатсевар ва гений. У футбол оламидаги барча ютуқларни қўлга киритган, аммо шундай бўлсада янада юксалиш сари илдамлаб бораяпти. Худди Мессига ўхшаб у ҳам ўйин тақдирини ҳал этиши, гол уриши, Чемпионлар лигаси, Ла Лига, ЖЧ-2014 да бутун жамода фақатгина бир ўзи ўйнаши мумкин.

Ҳар икки йигитда ҳам юксак техника бор. Месси кичкина бўлиши мумкин, аммо у тўп билан нималар қилишини томоша қилиш жудаям ёқимли. Аммо Роналду шахс сифатида ундан бир қанча қизиқарлироқ. Месси Барселона мактабидан чиққан ўқувчиларга ўхшайди, Криштиану эса кучли кўринади. Уларни дунёқарашлари ва ўзларини севишлари бир-бирига ўхшайди, бироқ улар билан ўйнаган инсонларнинг фикри бошқача. Роналду – жамоавий ўйинчи. У ҳар қандай жамаонинг ғалаба калитидир. Шу боис у ҳар гал жарима тўпини тепганда ўзига хос CR7 брендини яратади. Криштиану – футбол бизнесини худди шоу-бизнес каби ёрқин қила олган биринчи футболчидир!

Биз бугун эътиборингизга турли дунёқарашга эга мутахассисларнинг билдириб ўтган фикрларини холис ёритиб бердик. Мақсадимиз у ёки бу футболчини мақташ ёки ерга уриш эмас. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, ўз қаричи бор. Шу ўринда бу масалага, бу саволга сиз қандай жавоб берган бўлардингиз? Xabardor.uz фикрларингизни ҳурмат қилади!

Комментарии (15) | Добавить: 11.04.2015
15. Sardor_Ilhomov (13.04.2015 20:32)
ALBATTA RANALDO
14. Brave3414 (13.04.2015 09:33)
Albatta Cristianu Ronaldu! Realga kemasdan Myu da nmala qganini eslela va hozir Realdachi... CR7 N1))
13. maruf1994r (13.04.2015 03:24)
Messi Kuchli i juda ham Aqqili Fudbool chi OMAD
12. Donerchiman (13.04.2015 01:53)
Har ikkisi ham yaxwi footbalis men ranaldoni muhlisiman.
11. Ronaldu07 (12.04.2015 18:39)
Ronaldu tengsiz gap yö vapwi
10. one_republic (12.04.2015 16:46)
Menga ronaldoni xarakteri yoqmaydi. O'zicha jizzaki odam nmasigadir keriladi qiliqlarini ko'rib trishib qolaman
9. NURIDDINBEK-Muxtorov (12.04.2015 06:35)
Hammaga omad
8. NURIDDINBEK-Muxtorov (12.04.2015 06:34)
Nima bo'lgandayam tan olish kerak ranaldu baribir kuchli
7. DJNext (12.04.2015 06:13)
Leonel Messi (ARGENTINA)
6. 5471999qq (12.04.2015 04:43)
Lutfullo zur :-D
1-10 11-15
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?