У нас есть только
оригинальные песни

Smartfonlar uchun “Soliq” mobil ilovasi ishlab chiqildi

calendar 09.02.2015
1984

Эндиликда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширишлар тўғрисидаги батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz сайтидаги «Текшириш режа-жадвалидан кўчирмалар» интерактив хизматидан олиш мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси aхборот хизмати хабар берди. Ушбу маълумот назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг tekshirishlar.uz расмий сайтида ҳам жойлаштирилган. Мазкур сайтда тадбиркорлик субьектлари фаолиятини текширувчи барча назорат қилувчи органлар, текширувчилар рўйхати ва текширишларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган. Мобил воситалар (смартфон ёки планшет) орқали кўрсатиладиган хизматлар самарадорлиги, қулайлиги ва мобиллигини янада ошириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу хизматлар кўрсатишнинг янгича шакли – «Soliq» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Мазкур иловадаги хизматлар орасида «Текширишлар режа-жадвали»ни ҳам кўриш мумкин. Керакли маълумотга эга бўлиш учун субьектнинг СТИРини киритиш кифоя. Буни амалга оширгандан сўнг, текшириш режалаштирилмаганлиги ёки ушбу субьект танланган йилнинг текширишлар режа-жадвалига киритилган бўлса, назорат қилувчи органлар рўйхати ва текшириш муддатлари тўғрисидаги хабарномани қисқа вақт ичида олиш мумкин. «Солиқ» мобил иловасини ўрнатиш осон. Мазкур илова AppStory ва GooglePlay’да жойлаштирилган бўлиб, уни юклаб олиш учун Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайтидаги ҳаволадан фойдаланиш мумкин. Мобил илова ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқилган.
Яндекс.Метрика