У нас есть только
оригинальные песни

Smartfonni kechasiga zaryadlanish uchun qoldirish xavfli emasmi?

calendar 20.01.2015
5117

Одатда смартфон 1-2 соатда тўлиқ зарядланади, бироқ кўпчилигимиз уни кечаси билан зарядкага қўйиб қўядиган одатимиз бор. Келинг, бу бамайлихотирлигимиз бизга қанчалик қимматга тушиши-тушмаслигига ойдинлик киритиб олайлик. Э.Лоуренс номидаги Беркли миллий лабораторияси электр тармоғига уланган зарядлаш қурилмаси унга смартфон зарядлаш учун қўйилмаганда, яъни юкламасиз ишлаганда 0,26 ватт атрофида электр токи ишлатишини аниқлади. Унга қўйилган смартфон билан эса 3,68 ватт ишлатишни бошлайди. Зарядланиш тугагандан кейин тармоқда қандайдир бир миқдорда юклама қолади. Бунда электр энергияси истеъмол қилиниши миқдори камайсада, бу юклама 2,24 ваттни ташкил этади. Агар 2 ваттдан 6 соат мобайнида (8 соат уйқу минус 2 соат тўлиқ зарядка олиш вақти) бекорга электр энергияси ишлатилса, унда электр ҳисоблагич йилига ортиқча 5 киловатт-соат электр токи ёзади. Бу кўпми ёки озми? Ҳозирги пайтда Тошкентда бир киловатт-соат электр токининг нархини тахминан 144 сўм деб олсак, унда бу миқдор 720 сўмни ташкил этади. Агар бу сумма сизга катта кўринса, унда зарядлаш қурилмасини ўзини ҳам розеткадан олишни унутманг – у ҳаттоки бекорга турганда ҳам қандайдир миқдорда электр токи истеъмол қилади. Литий-ионли батареяларга келсак, улар тўлиқ заярдланган ҳолатда ҳам токда қолиб кетишни "ёқтирмайди” – бу уларнинг хизмат қилиш муддатига салбий таъсир кўрсатади. Барча замонавий смартфонларнинг заряд контроллёрлари бу ҳолни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда улар батареяни охиригача зарядламай, 98 фоизгача зарядлайдилар. Афсуски, контроллёрлар гоҳи-гоҳида бузилиб қолади ва оқибатда батареялар керагидан ортиқча зарядланади. Бу уларнинг қизиб кетишига, баъзида эса портлаши ва ёниб кетишига сабаб бўлади. Одатда бундай ҳолат сертификатланмаган зарядлаш қурилмалари ишлатилганда содир бўлади. Батарея ишлаб чиқарувчиларнинг ваъда беришларича, яқин келажакда смартфонлар икки соатда эмас, балки бор-йўғи икки дақиқа ичида зарядланиши мумкин бўлади. Ана ўшанда биз бекорга ишлатилган электр энергия учун ҳам, батареяларнинг хизмат қилиш муддатининг камайиши учун ҳам, ёнғин хавфсизлиги учун ҳам қайғуришимизга тўғри келмайди.
Яндекс.Метрика