СМАРТФОННИ ТЎҒРИ ҚУВВАТЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН 5 МУҲИМ ТАВСИЯ

Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда қўл телефони ёки ноутбукдан фойдаланмайдиган одам бўлмаса керак. Бироқ, энг замонавий гаджетларнинг ҳам битта “минус”и бор. У ҳам бўлса, гаджетларнинг қуввати бир пасда тугаб қолиши. Замонавий гаджетлардаги аккумуляторлар узоқ муддат давомида ишлаши кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Бунда уларни тўғри қувватлантириш ўта муҳим. Қуйида ана шу хусусда тавсиялар берамиз.

1.  Қурилмани мунтазам равишда қувватлантириб туринг.
Гаджет аккумулятори қуввати тўлалигича тугаб қолмасин. Литий-ион аккумуляторларда хотира эффекти мавжуд эмас, шунинг учун ҳам улар тўлалигича ўчиб улгурмасиданоқ қайта қувватлантириш зарур. 

Агар қурилмангиз аккумулятори узоқ муддат сизга беминнат хизмат қилишини истасангиз, уларни 10-20 фоиздан камроқ қуввати қолганида қувватлантиришга қўйинг. 

2.  Қурилмани ўз вақтида қувватлантиргичдан узинг
Гаджетингиз аккумулятор қуввати 50-80 фоиз бўлса, ундан бемалол фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Гаджет сизга узоқ муддат хизмат қилади. Агарда аккумулятор 100 фоиз қувватланган бўлса, уни ўз вақтида электр токидан узинг. Бу амал батареянинг узоқ муддат бузилмаслигига кафолат беради. Кўпчилик телефони ёки ноутбукини кечаси қувватлантитришга қўйиб қўяди. Бу нотўғри. 

3.  Бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлалигича ишлатинг ва 100 фоизга тўлдиринг
Узоқ муддат телефондаги тўлиқ қувват сақланиб туриши ҳам литий-ионли аккумуляторлар учун зарарлидир. Ҳар доим 0% гача тушиб кетадиган қувват ҳам худди шундай зарар келтиради. Қувватлантириш жараёнининг бетартиблиги(розеткадан қувватлантириш, USB воситасида қувватлантириш) сабаб, мутахасислар бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлиқ ишлатиб, уни 100% қувватланттришни тавсия қилади. 
  
4.  Оригинал қувватлантирувчи мосламадан фойдаланинг  
Қувватлантирувчи мослама бевосита мобил телефоннинг ичида жойлашганини, ташқи қувватлантирувчи ускуна эса маиший электр тармоқдаги токни унга тўғрилаб туришини кўпчилик билмаса керак. Яъни қувватлантирувчи ускуна тўғридан-тўғри батареяга таъсир ўтказмайди. 

Айрим гаджетлар, масалан фотокамералар ички қуввватлантирувчи ускунага эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг литий-ионли аккумуляторлари  ташқи қувватлантирувчи мосламага ўрнатилган бўлади. Мана шундай ҳолларда қалбаки қувватлантирувчи мосламадан фойдаланиш гаджет батареяси иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатишии мумкин. 

5.  Батарея қизиб кетишига йўл қўйманг
Литий-ионли батареяларнинг энг ашаддий душмани юқори ҳарорат ҳисобланади. Қизиб кетишни улар асло кўтара олмайди. Шунинг учун ҳам мобил ускуналарга қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг. Шунингдек телефонингизни иситиш тизимидан ҳам узоқроққа қўйинг. Литий-ионли аккумуляторларни ишлатиш мумкин бўлган максимал ҳаво ҳарорати  -40 °C даражадан  +50 даражагача.


Комментарии (1) | Добавить: 17.06.2016
1. Shaxboz_95 (18.06.2016 07:32)
Amal qilamiz!
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Smartfonlar sinovi: Mikroto'lqinli pechdan qaysi smartfon omon chiqdi?
«O'zbekkonsert» xonandalarning Youtube’dagi bachkana kliplarini oldirmoqda
Qozog‘iston mobil internet tezligi bo‘yicha AQShdan o‘zib ketdi
Jek Ma: 30 yildan so‘ng odamlar kuniga 4 soatdan ishlaydi
Ronaldu qaysi jamoaga o'tmoqchi ekanini ma`lum qildi
Uzoq yillik tanaffusdan so‘ng Obid Asomov televideniyeda efirga chiqadi
Nima uchun ishdagi jismoniy harakatlar sport mashg‘ulotlarining o‘rnini bosa olmaydi?
Og‘izdagi sarimsoq hidini qanday yo‘qotish mumkin?
Poliz zararkunandalaridan qanday saqlanish kerak? 3 ta sinalgan usul
Vazelinning siz bilmagan xususiyatlari
Iqlimshunoslar: insoniyat halokatli darajadagi issiq ob-havo bilan to'qnashadi
20 iyun O'zbekistonda havo harorati yuqori bo'ladi
Sardor Rahimxondan super xit premyera - "Onam"
Leonardo Di Kaprio "Oskar"dan voz kechdi
Kvartirani ta’mirlatishda aldanib qolmaslik uchun besh maslahat
«Real» Ronalduning narxini ma`lum qildi
Yuksak aql-idrokning kutilmagan 3 belgisi
Ruslan Sharipov san’atga qaytayotganini ma’lum qildi
Aktyor Yigitali Mamajonovning fotihasi bo‘lib o‘tdi
DTM jadvali e’lon qilindi: kvotalar va abituriyentlar soni
GM Uzbekistan ikki yangi modeldagi avtomobilni ishlab chiqarishni o'zlashtiradi
Ronaldu «Real»dan ketmoqchi, Peres bundan xabardor
Mukammal selfi olib, ko‘p “layk” to‘plash borasida 8 maslahat
Kredit bo‘yicha qarzlardan qutulishning 3 uslubi
Yevroittifoq hududida rouming uchun to‘lov bekor qilindi
Qatar banklarida dollarlar tugadi
Shavkat Mirziyoyev tajriba sifatida 11 yillik ta’limni qayta tiklash zarurligini ta’kidladi
"ZAGS" dalolatnomasisiz nikoh o'qigan har qanday mulla jinoiy jazoga tortiladi
Abiturientlar, Qabul komissiyasiga topshiriladigan hujjatlar bilan tanishing
Tadqiqotchilar dunyoning sakkizinchi mo'`jizasi joyini aniqlashdi