Смартфонни "ўлдирувчи" хатоларингиз

Ҳар биримиз смартфон фойдаланувчиси сифатида ўзимизнинг қоидаларимизга эгамиз. Аммо, бу одатларнинг қанчалик тўғри ёки хатолигидан кўпчилигимиз бехабармиз. Ваҳоланки, кичик хато ҳам қўлимиздаги қадрли ва қимматбаҳо смартфон умрининг қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.

Қувватни "0" фоизга тушгунича ишлатиш

Литий-ионли ва литий-полимер аккумуляторларда бир хусусият мавжуд — агар бу турдаги "қувват тоши" ўрнатилган смартфонни қуввати 0 фоизга тушгунига қадар фойдалансангиз, бу аккумуляторнинг қувват сиғимдорлиги тобора пасайиб боради. Бундай бўлишини истамасангиз, аккумулятор қуввати 10 фоизга тушиши билан уни қувватлашга қўйишга одатланинг. Шу тахлит смартфон батареяси узоғроқ фаолият кўрсатади.

Шунингдек, бугунги аккумуляторларнинг қувватини 100% га етказманг. Қувват 80% га етиши билан смартфонни қувватлашдан олинг.  Назарий жиҳатдан, агар аккумулятор қувватини 40 дан 80% оралиғида тўлдириб турсангиз, у максимал даражада узоқроқ хизматингизда бўлади. Бунга ихтисослашган махсус иловалар бор. Мисол учун, AccuBattery сизга смартфонни тўғри қувватлашни ўргатади.

Арзон аккумуляторлардан эҳтиёт бўлинг

Сохта ва арзон аккумулятор, шунингдек баъзи бир қувватлаш қурилмаларидан фойдаланиш ҳам хавфли. Уларнинг кўпи қизиб кетади ва хавфли ҳисобланади. Бундай восита ишлаб чиқарувчилари провода, контроллер ва бошқа деталлардан тежаб қолишга ҳаракат қилишади.

Арзон кабелдан фойдаланиш

Арзон кабел ҳам яхши изоляцияланмаган бўлади ва қувватлаш қурилмасини ишдан чиқариши ёки смартфон контроллерида қисқа туташув келтириб чиқариши мумкин.

Сифатсиз чехол

Вентиляция чоралари кўрилган сифатли чехол қувватлаш ёки "оғир" ўйинлар ўйнаш чоғида аккумуляторда келиб чиқадиган қизишни бир оз бўлса ҳам пасайтиради. Агар ғилоф сифатсиз бўлса бу исиб кетиш смартфонга ёмон таъсир қилади. Агар сиздаги смартфон жилди ҳаддан ташқари қалин ва смартфоннинг қизиб кетиши одатий ҳол бўлса, ҳозироқ буни чораларини кўринг. Ҳеч бўлмаганда қизиш кузатилган пайтда ғилофни ечиб қўйинг.

Чанг

Чанг нафақат одам, балки техникаларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли таъсир. Айниқса, экран орқали смартфон ичига чангнинг кириши экранни ишдан чиқаради. Қолаверса, смартфон ичига кирган чанг платформада тиқин каби йиғилиб, қисқа туташувларни келтириб чиқариши мумкин. Смартфонга чанг тушмаслиги учун уни тоза жойда сақлаш керак.

Смартфонни чангдан ҳимоя қилиш учун махсус қопчиқчалардан фойдаланиш ҳам фойдали.

Сув

Сув ҳам смартфон душмани. Агар смартфонингиз корпуси сувдан ҳимояланмаган бўлса, ниҳоятда эътиборли бўлишингизга тўғри келади. Айниқса, ёмғир остида кўпчилик смартфонлар ишдан чиқади. Смартфонни овқатланиш столидан узоғроқ тутинг.

Қулаш

Смартфонларнинг ҳалокати билан боғлиқ аксарият воқеа, бу - унинг қўлдан тушиб кетиши. Юқоридан қаттиқ ерга тушиб кетган гаджетнинг ўзига келиши амримаҳол. Бу каби "қулаш" аксарият ҳолда смартфонни елка ва қулоқ орасига қистириш одати боис келиб чиқади. Яхшиси, овоз қулоқчинларидан фойдаланишга одатланинг.

Кераксиз пайтда ҳам смартфонни тармоқдан узмаслик

Смартфоннинг Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва бошқа алоқа стандартларига мунтазам уланиши унинг батарея қувватдорлигини тушириб юборади. Зарурат бўлмаган пайтда смартфонни бу тармоқлардан узиб қўйинг.

Вибрацияни танлаш

Вибрация функциядан фойдаланиш ҳам аккумуляторнинг қувватини беармон сўради ва уни ишдан чиқаради.

Смартфонни иссиқ жойда сақламанг

Иссиқ жойда смартфонларнинг қуввати тез тугайди. Шу боис, уларни имкон қадар салқин жойда сақланг.


Комментарии (0) | Добавить: 13.08.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

O'zbekistonda Facebook ishlamay qoldi
Kechiktirib bo'lmaydigan tibbiy yordam ko'rsatishni rad etganlik uchun qanday jarima belgilanadi?
Umid Ahmadjonov O‘zbekiston milliy termasining bo‘lajak bosh murabbiyi bilan uchrashish uchun Dubayga uchib ketdi
Ravon brendi 2017-yil bo‘yicha Sibirda eng ko‘p ro‘yxatdan o‘tkazilgan avtomobilga aylandi
“Suzuk ota” majmuasi 2018-yilgi mustaqillik bayrami arafasida foydalanishga topshiriladi
Jahon iqtisodiyoti xakerlar sababli 600 mlrd dollarlik ziyon ko'rdi
Bojxona qo'mitasining yangi raisiga yangi o'rinbosar tayinlandi
Markaziy Osiyodagi eng korrupsiyalashgan davlat ma`lum qilindi
Qashqadaryoda yuziga niqob kiygan shaxslar omborxonaga hujum qildi
Qozog'iston lotin alifbosiga o'tdi
Saudiya Arabistonida bouling va bilyard-klublar ochishga ruxsat berildi
Qo'shni respublikalar bilan tinchlik-totuvlikda yashash kerak – Sooronbay Jeenbekov
Xitoyda grippga qarshi yangi vaksina yaratildi
Kartoshka bojxona to'lovlaridan ozod etildi
La Liga. "Real" safarda qiyin g'alabaga erishdi
Dunyodagi eng ulkan oltin koni
Chilim va elektron sigaretlarni qonun yo'li bilan taqiqlash vaqti yetmadimikan?
«Kerak bo'lsa stolbani ham olib borib qamardi». Prezident yana MXXning kirdikorlari haqida gapirdi
Messi yana bir ko'rsatkich bo'yicha «Real» futbolchisi rekordini yangiladi
Tramp «ruslar bilan band bo'lgan» FQBni jiddiy aybladi
Kim Chen Inning rafiqasi haqidagi ma’lumotlar
Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
“Ичкарида”ги Селал — Четин Текиндор
Umid Ahmadjonov: “Futbolchi o'z ustida ishlashi shart, aks holda unga litsenziya berilmaydi”
Moskvada 2021-yilgacha 50 ta yangi metro bekati ochiladi
“O‘zbekneftegaz” va Jizzakh Petroleum Ai-95 narxini o‘zgartirdi
O‘zbekistonda 8000 dan ziyod giyohvand bemor ro‘yxatda turadi
AQShda boshpanasizlar sovuqda qanday jon saqlaydilar?
Adliya organlarining moddiy-texnika bazasi yanada mustahkamlanadi
1 martdan boshlang'ich sinflarni 5 kunlik o'qishga o'tkazish rejalashtirilmoqda