У нас есть только
оригинальные песни

“СОҒИНАСИЗ БЕГИМЕЙ”... “БЕГИМ” НИНГ ДАВОМИ

calendar 09.09.2014
3317

Ўзининг майин ва ширали овози, таланти, шунингдек гўзал одоби билан барчадан ажралиб турувчи Дилсўзни бугун  шоу- бизнес оламида  ёрқин порлаётган юлдуз дея аташимиз мумкин. Асосан, миллий йўналишдаги дилтортар  ва рақсбоб тароналари муҳлислар, тингловчилар томонидан ҳар доим илиқлик билан кутиб олинади.

 

Айниқса, ҳонанданинг репертуаридан ўрин олган ва кўпчиликнинг севимли қўшиғига айланган "Бегим” таронасини алохида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бугунги кунда севимли хонандангиз айни ижод билан банд.

"Бегим” қўшиғининг давоми сифатида у бугун Фарход Умирзоқов шеъри, Баҳром Каримов мусиқаси, Дилмурод Маткаримов аранжировкаси бўлган "Соғинасиз бегимей” деб номланган қўшиғини ёзиб битирди. Демак, оз қолди. Яқин кунларда Ўзбегим таронаси радиоси ҳамда сайтимиз орқали шу қўшиқнинг премьерасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яндекс.Метрика