У нас есть только
оригинальные песни

СОҒИНИШДАН БОШҚА ИЛОЖ ЙЎҚ!

calendar 27.06.2015
2737


Ёнингга мен боролмасам ёр, 
Ҳолинг не деб сўролмасам ёр, 
Дилгинамни ёролмасам ёр, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ. 

Юрагимда ёнади бир чўғ, 
Айрилиғинг дилга отар ўқ, 
Хаёлимдан сени излайман, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ. 

Севолмасам сендан ўзгани, 
Айтгинчи ким севади мани, 
Бўлса бошқа йўл кўрсат қани, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ. 

Ёмғирли йўлларда тайрилдим, 
Ниҳол эдим, синдим, қайрилдим, 
Охир мана сенданайрилдим, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ. 

Ёки бошқа йўли борми айт, 
Ошиқ дилим шунча хорми айт, 
Сени эслаб битаман шеър-байт, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ. 

Ёнингга мен боролмасам ёр, 
Ҳолинг не деб сўролмасам ёр, 
Дилгинамни ёролмасам ёр, 
Соғинишдан бошқа илож йўқ.

Ahad Qayum
Яндекс.Метрика