У нас есть только
оригинальные песни

So'ngi qo'ng'iroq MAKSIM bilan!!!

calendar 09.04.2011
1711
 Мактабдаги сўнгги қўнғироқ унутилмас бўлишини ҳамма истайди. Айнан шу мақсадни кўзлаб, ООО «KAMALOV UZ» бу йилги мактаб битирувчиларига ноёб туҳфа тақдим этмоқда! 2011 йил 22 май куни россия юлдузи МакSим ижодининг иҳлосмандларини «Туркистон» Саройининг ёзги саҳнасида унутилмас "Шаҳримизда баҳор" шоуси кутмоқда!

              МакSим - (Абросимова Марина Сергеевна, 1983 йил 10 июнь, Қозон, Россияда туғилган) россия қўшиқчиси, муаллиф, ижрочи ва мусиқа продюсери.

             

              2006 йил 28 март куни чиққан «Трудный возраст» (Ёшлик-бебошлик) альбоми қўшиқчига шуҳрат олиб келди. У 1,5 миллионлик адад билан бир зумда тарқалиб кетиб, 2007 йилда МакSим Россиядаги энг муваффақиятли қўшиқчига айланди. MTV каналининг Russian Music Awards маросимида у икки маротаба «Энг яхши ижрочи» ва Муз-ТВ мукофотларига сазовор бўлган.

                 Бугунги кунда у Россиядаги энг машҳур ижрочилардан ҳисобланади. Кетма-кет иккита альбомининг ўртача ҳисобда 1,3 миллиондан зиёд адад билан тезкор сотилиши МакSимнинг бениҳоя машҳурлиги исботи бўла олади. Шунингдек, у Россия радиочартларида ўз хитлари билан биринчи ўринларни эгаллаган рекордсменлардан биридир. Ижрочининг 7та қўшиғи 34 ҳафта мобайнида биринчи ўринларни эгаллаб келди.

                Яна шуни айтишимиз мумкинки, МакSим Ўзбекистонга илгари ҳам келган, лекин концертлар билан эмас. У бу ерда таниқли ўзбек режиссери Баҳодир Йўлдошев билан ўзининг машҳур «Не отдам» (Бермайман) ва «Весна» (Баҳор) видеоклипларини суратга олган.
               
                Хуллас, турмуш аталмиш остонага илк қадамни ёшларимиз МакSим билан ташлайдилар!!!
Яндекс.Метрика