У нас есть только
оригинальные песни

Сочингиз қайси турга мансуб? Фарқлашни ўрганинг!

calendar 08.10.2016
2483

НОРМАЛ  СОЧЛАР

Қандай бўлади?

•          Қуёш нурида жилоланади, ялтирайди;

•          Соч толаси “гулламайди”;

•          Осон таралади;

•          3 кун давомида кирланмай, ҳажмини сақлайди.

Сочингиз нормал турга кирса ҳам, бу соғлом дегани эмас. Улар ҳам парваришга муҳтож.

Қандай ювилади?

Нормал турдаги сочларни 4-5 кунда бир ювиш тавсия этилади. Лекин бу қатъий вақт оралиғи дегани эмас, соч ва бош териси ҳолатига кўра ювиш оралиғини камайтириш ёки узайтириш мумкин. 

Қайси шампунь тўғри келади?

•          Кундалик фойдаланиш учун майин шампунь

•          Кучли тозаловчи шампунь

•          2таси 1да шампунь ва кондиционер

•          Ҳамма турдаги сочлар учун шампунь

•          Нормал турдаги сочлар учун шампунь

ҚУРУҚ СОЧЛАР

Қандай бўлади?

•          Ранги хира бўлгани учун ялтирамайди;

•          Осон чигал бўлади, тараш қийин;

•          Учи “гуллайди”;

•          Синувчан;

•          Яхши жиҳати, бир ҳафта давомида тозадек кўринади.

Қандай ювилади?

Қуруқ сочлар кўп ҳам кирланмайди, 5-7 кунда бир марта ювса бўлади. Бу турдаги сочларни парваришида бальзамлардан фойдаланиш қуруқликни бартараф этишда ёрдам беради.

Қайси шампунь тўғри келади?

•          Кундалик фойдаланиш учун майин шампунь

•          Кучли тозаловчи шампунь

•          2таси 1да шампунь ва кондиционер

•          Ҳажм берувчи шампунь

•          Қуруқ ва синувчан сочлар учун шампунь

ЁҒЛИ СОЧЛАР

Қандай бўлади?

•          Хира;

•          Ялтирайди, лекин ёғлар ҳисобига;

•          Тез кирланади;

•          Ювилганидан бир кун ўтиб, сочлар ёпишиб қолаверади;

•          Соч турмаги узоқ сақланмайди.

Қандай ювилади?

Сочларни ҳар куни ювиш тавсия этилмаса-да, ёғли соч эгаларининг бошқа чоралари қолмаганидан шундай қилишга мажбур бўлишади. Кун ора ювган маъқул. Ёғли сочларни ювишда сув ҳарорати пастроқ бўлиши лозим. Чунки иссиқ сув бош терисида ёғ ажралиб чиқишини янада ошириб юбориши мумкин.

Қайси шампунь тўғри келади?

•          Кундалик фойдаланиш учун майин шампунь

•          Кучли тозаловчи шампунь

•          2таси 1да шампунь ва кондиционер

•          Ёғли сочлар учун шампунь

•          Бальзамдан кўп фойдаланиш ёғлилик даражасини оширади.

 

Яндекс.Метрика