loading...

 

Sochingiz to'kilayaptimi, uni oldini oling!

Барча турдаги сочлар учун ниқоб. Уни тайёрлаш учун ўсимлик ҳамда канакунжут (кастор) мойи 1:9 нисбатда аралаштирилади (чой қошиқда ҳисобланг) ва соч илдизига суртилади. Сўнг бошга целлофан қалпоқ кийиб, 1 соатдан кейин ювилади. Сочни ювишда қуруқ сочларга мўлжалланган шампундан фойдаланиш керак. Бу усул ҳафтада 2 марта, жами 10 марта такрорланиши лозим.

Қуруқ сочлар учун ниқоб. 1 дона тухум, 1 чой қошиқ глицерин, 1 чой қошиқ 0,9 % ли сирка, 2 ош қошиқ канакунжут мойи аралаштирилиб, соч илдизларидан то учигача суртилади. Целлофан қалпоқ кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўралади. Сочиқни иссиқлиги кетиши билан алмаштириб туриш лозим. Ярим соатдан сўнг тухум сариғи қўшилган шампунь билан ювилади. Ниқобни ҳафтада икки марта, жами 8 маротаба бажарилади.

Нормал сочлар учун намлантирувчи ниқоб. Соч толалари ва илдизларини намлантириб, уларнинг тўкилишига қарши ниқобни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун 37 даражагача қиздирилган қатиқ соч толалари ва бош терисига суртилади. Устидан пергамент қоғоз билан ўраб, илиқ сочиқ ёпилади. 20-30 дақиқадан сўнг сочга яна қатиқ суртилиб, бош териси бармоқ учида енгил массаж қилинади. Сўнгра соч илиқ сувда, шампунсиз яхшилаб ювиб ташланади. Бу усулни ойига 4 марта бажаришни унутманг! 

Ёғли сочлар учун ниқоб. 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ лимон шарбати, 1 бўлак эзилган саримсоқ, 1 чой қошиқ алоэ шарбати аралаштирилиб, нам сочга суртилади. Бошга  полиэтилен қалпоқ кийиб, сочиқ билан яхшилаб ўралади. 30-40 дақиқадан сўнг сочни илиқ сувда совунсиз ювиш керак. Сочдан саримсоқ ҳидини кетказиш учун эса хантал қўшилган сувда ювиб, тоза сув билан чайишни унутманг.


Комментарии (0) | Добавить: 20.10.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...