У нас есть только
оригинальные песни

Согдиана нега иккинчи эри билан ажрашди маълум қилди

calendar 04.12.2014
6293


Хонанда иккинчи марта турмуш ўртоғидан ажрашганлигининг ҳақиқий сабабларини ошкор қилди.


Согдиананинг сўнгги тўрт йил ичида жамоатчилик орасида кўринмай қолгани кўплаб саволларни келтириб чиқарди. Аниқланишича, у тамомила йўқолиб кетмаган бўлиб, ўғлининг тарбияси билан шуғулланган ва иккинчи турмуш ўртоғи билан ажрашган ҳамда саҳнага қайтиш учун ўзида куч тўплаган.


Унинг иккинчи эри "Рысь” ҳоккей клуби президенти Башир Куштов билан ажрашиши ҳақида жорий йилнинг апрел ойида маълум бўлганди. Ўша вайтда Согдиана ажрашиш ҳақидаги гапларга чек қўйиб, собиқ турмуш ўртоғи билан муносабатлари яхши сақланиб қолганлигини маълум қилганди. Энди эса у бу воқеанинг ҳақиқий сирларини ошкор қилди.


"Башир ҳар қадамимни кузатиб бориш учун икки нафар қўриқчини боғлаб қўйди”, - дейди Согдиана "Телепрограмма” нашрига. – Маълумки, шоу-бизнес вакиллари учрашувларда бир-бирларининг ёноқларидан ўпиб қўйишади. Бу ерда ҳеч қандай эҳтирос ёки ишва йўқ, аммо қоровуллар бу ҳақда дарҳол Баширга маълум қилишади. Мен танишларимга: "Йигитлар, учрашганимизда мени ўпманглар. Бундай қилсаларинг уйимда муаммолар келиб чиқади” дея тушунтира олмадим. Ҳамкасбларим шунчаки тушунишмади. Кейин ўйлаб қолдим, ўпишмайман, тамом вассалом. Ҳолат шунчаликка бордики, мен тадбирларда таниш-билишлардан яширинадиган бўлдим. Одамлар ёнимдан ўтиб кетаётганда худди телефоним тушиб кетгандек, ерда тимирскаланардим. Ахир мени доимий равишда тўртта кўз ва тўртта қулоқ кузатиб турибди. Асабларим бузила бошлади. Доимий равишда бошига тушиб турган бундай босим остида ҳеч қаерга боришни истамаслигимни тушуниб етдим. Бир куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган "Олтин микрофон” мукофотини топшириш маросимига бордим. Саҳна олдида турибман, тез орада чиқишим керак. Олдимда эса ҳар доимгидек, иккита "шкаф”. Шу пайтда хаёлимга ўзимнинг чиқишим ҳақида эмас, балки ишқилиб ёнимга бирор танишим келиб қолмасинда, деган фикр келди. Шунда ёнимга таниш рэп ижрочиси келди ва:


- Салом Согдиана!, - деди. Ана шунда мен у менга тегмаслиги учун нариги томонга ўтиб кетиш учун уч марта умбалоқ ошай дедим. У нима бўлаётганлигини тушунмай менга ҳайрон бўлиб қаради. Мени саҳнага чақиришди, мен эса қочардим. Қийинчилик билан куйладим. иб кетардим. Бундай яшаб бўлмаслигини тушундим. Уйда эрим билан гаплашдим, ва ниҳоят ажрашишга қарор қилдик”.


Эслатиб ўтамиз, Согдиана аввалига ҳиндистонлик Рамга турмушга чиққан ва уларнинг Аржун исмли ўғли бор. Уларнинг ажрашиши катта жанжалга сабаб бўлганди. Собиқ эр ўғлини Согдианадан тортиб олди ва Ҳиндистонга олиб кетди. Кейинроқ уни Тошкентга олиб келди. Хонанда ўғлини икки йил кўрмади. Тез орада у яна янги никоҳ ришталарини боғлади, бу сафар Башир Куштов бўлди. Уларнинг никоҳидан Микаил исмли ўғиллари бор.

Согдиана ва Рам

Согдиана ва Башир Куштов


Яндекс.Метрика