У нас есть только
оригинальные песни

Sport bilan shug'ullanish uchun 10 sabab

calendar 14.10.2016
2200

1. Табиат билан ҳамнафас бўласиз!

Очиқ ҳавода спорт машғулотлари билан шуғуллансангиз, кўнглингиз хотиржам тортади.

2. Ортиқча вазндан халос бўласиз

Ҳар куни 20 дақиқа спорт машқлари бажарсангиз ва овқатланиш қоидаларига тўғри риоя қилсангиз, 1 ойда анча килограммдан халос бўласиз.

3. Ширин уйқу

Жисмоний машқлар, табиийки, сизни чарчатади. Натижада безовталикларсиз, тинч ором оласиз. Ва эрталаб уйқуга тўйиб уйғонасиз.

4. Организмингиз тозаланади

Тўғри бажарилган жисмоний тарбия ва парҳез организмни тиқинлардан тозалайди.

5. Куч-қувватга тўласиз

Ҳар қандай спорт тури сизга куч, энергия бағишлайди.

6. Юрак хасталикларига чалинмайсиз

Айниқса, велоспорт билан шуғуллансангиз.

7. Стресс чекинади

Муаммоларни унутишга, тушкунликдан халос бўлишга ёрдам беради.

8. Иммунитетингиз ошади

Тоза ҳавода бажарилган машқлар иммунитетингизни кўтариб, турли касалликлардан сизни ҳимоялайди.

9. Дўстларингиз кўпаяди

Ҳа, бирор спорт машғулотларига қатнашсангиз ёки ҳеч бўлмаса, эрталаблари югурсангиз, янги танишлар орттирасиз.

10. Қадди-қоматингиз чиройли ва соғлом бўлади

Сузиш, гимнастика, шар билан машқлар бажариш натижасида гавдангизни тик тутасиз, умуртқа суякларингиз соғлом бўлади. 

Яндекс.Метрика