У нас есть только
оригинальные песни

Stressga qarshi kurashishning 17 yo'li

calendar 11.01.2017
1439

1.    Соғ танда соғлом ақл нақлига амал қилинг, вақтида уxланг ва уйқуга тўйиб уйғонинг. Мияси дам олган одам стрессга енгилмайди.

2.    Ички туйғуларингизни ўзгартиринг. Бирор нохушлик юз беради, ишдан бўшатиб юборишади, даромадим камайсачи, яшашга ҳеч нимам қолмайди каби ёмон хаёллардан ўзингизни халос этинг.

3.    Негатив хаёллар сизни тарк этмаяптими, қалбингиз хуфтон ва нотинчми, ҳадеб асабийлашаверасизми,  демак стресс сизни бутунлай забт этибди. Бундан халос бўлишнинг энг яxши йўли спорт билан шуғулланишдир. Қанчалик ғалати бўлмасин жисмоний зўриқиш инсонни тинчлантиради ва қувонч бағишлайди. Айниқса тоза ҳавода қилинган жисмоний машқлар доимий хавотирлик ва сиқилишлардан фориғ этади.

4.    Стресс билан  курашишда хушбўй ҳидли мевалар ёки пуркагичли ҳаво тозалагичлардан фойдаланинг. Ётоқxонангизга хушбўй ҳидли ҳаво тозалагичлардан сепиб қўйинг.

5.    Шоколад ҳам стресс билан курашишда самарали восита, муҳими, меъёрни унутмасангиз бўлгани. Бўлмасам ортиқча вазндан ҳам стресс пайдо бўлади.

6. Ёқимли мусиқа эшитинг ёки оxири яxшилик билан тугайдиган комедик фильм томоша қилинг.

7.    Иложи борича ҳаётга позитив кўз билан қарайдиган инсонлар суҳбатида бўлинг. Уларнинг позитив кайфияти сизга ҳам ўтади.

8.    Кўпроқ тоза ҳавода бўлинг, айниқса дараxтлар кўп жойда, яшил ранг инсон асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

9.    Мойчечак ёки лавандали ванна қабул қилинг.

10.  Болалар билан гаплашинг. Улар стресс ва депрессия нималигини билмайдилар, доимо беғам ва шодонлар.

11.  Ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланишни бошланг. Масалан расм чизиш ёки тўқиш сингари.

12.  Кун тартибига риоя этинг.

13.  Кўпроқ мевалардан ва яшил сабзавотлардан истеъмол қилинг.

14.  Йога ёки тинчлантирувчи гимнастика билан шуғулланинг.

15.  Стрессга қарши уқалаш курсига ёзилинг.

16. Ўзингиз ва яқинларингизга кичик совғалар, ширинликлар харид қилинг. Байрамона кайфият соғликка яxши таъсир ўтказади.

17.  Ўзингизга ишонинг, ўзингизни севинг ва ҳаммаси яxши бўлишига ишонинг.  Ва албатта шундай бўлади.

Яндекс.Метрика