У нас есть только
оригинальные песни

Суареснинг голи «Барселона»га «Реал» устидан ғалаба келтирди

calendar 23.03.2015
3557


Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда мезбонлар ғалаба қозонишга муваффақ бўлдилар.

Учрашувдаги ҳисобни "Барса" очди. Метьё Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг боши билан Мадрид клуби дарвозасини аниқ нишонга олди.

Орадан кўп ўтмай, "Реал" жавоб голини киритишга эришди. Бу голда Бенземанинг "пас"ини алоҳида эътироф этиш жоиз. У товонлари билан тўпни Роналдуга етказди ва Криштиану Браво қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Иккинчи бўлимда эса "Барселона" яққол устунлик қилди ва буни ҳисобда ҳам акс эттира олдилар. Дани Алвеснинг заргарона узатмасини Луис Суарес ўзига ўнглаб, Касильяс дарвозасининг ўнг бурчагига аниқ йўллади.

Учрашувда ана шу ҳисоб ўзгармай қолди ва "Барселона" мусобақадаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олишга эришди.

Барселона – Реал Мадрид 2:1
Голлар: 1:0 – 19 Матье, 1:1 – 31 Роналду, 2:1 – 56 Суарес.
Барселона – Браво, Матье, Пике, Альба, Дани Алвес, Иньеста (Хави, 80), Маскерано, Ракитич (Бускетс, 76), Месси, Неймар (Рафинья, 85), Суарес.
Реал Мадрид –    Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе (Варан, 73), Марсело, Иско (Хесе, 80), Бэйл, Кроос, Модрич (Лукас Силва, 88), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пепе (21), Суарес (28), Альба (37), Роналду (37), Рамос (45), Карвахаль (48), Модрич (52), Маскерано (61), Иско (64), Иньеста (65), Дани Алвес (71).
Яндекс.Метрика