У нас есть только
оригинальные песни

Sug'urta kompaniyasi qanday hollarda zararni qoplaydi?

calendar 10.10.2016
1167

0 йилдан буён уйимнинг барча солиқ ва суғурта тўловини тўлаб келаман. Ҳозир уйим зилзила ва ёғингарчиликлар сабаб анча зарар кўрган. Мазкур зарарни қоплаш учун суғурта компаниясига мурожаат қилсам бщладими?Аслида суғурта қандай мақсадлар учун тузилади? Зарарни қандай тартибда қоплаб беришади? Шулар ҳақида маълумот берсангиз...

Шокир Каримов, Ғузор тумани

СУҒУРТА ЎЗАРО КЕЛИШУВГА КЎРА ТУЗИЛАДИ
Ортиқхўжа НОРОВ, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси матбуот хизмати бошлиғи:
—  Энг аввало шуни айтиш керакки, суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий ҳамда ҳаёт ва ноҳаёт турлари мавжуд. Шундан уй-жой суғуртаси мол-мулк суғуртаси турига киради ва ихтиёрий равишда, мижознинг мулкий манфаатидан келиб чиқиб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра ихтиёрий суғурта шартномаси тузилади. Бунда уй-жой мулк сифатида қаралади. Уй-жойнинг ўзи ёки унда мавжуд жиҳозлар ҳам суғурта ҳимоясига олиниши мумкин. Суғурта ҳимоясига олинётган мол-мулк номлари шартнома иловасида келтирилади.

ҚАЕРДА СУҒУРТА ҚИЛИНАДИ?
—  Фуқаро ўз уй-жойини суғурта қилдирмоқчи бўлса, аввало суғурта компаниялари, уларнинг ҳудудий филиаллари, суғурта бўлинмалари ёки суғурта агентларига мурожаат қилиши мумкин. Бу ерда у уй-жой ва мол-мулкни суғурта қилдириш билан боғлиқ маълумотлар билан танишади.

БАРЧАСИ ШАРТНОМАДАГИ КЕЛИШУВ АСОСИДА
—  Суғурта шартномасида томонларнинг келишуви, унда эҳтимоли мавжуд қалтисликлар инобатга олиниб, шартлар кўрсатилади. Кўп ҳолларда табиий офат, ёнғин, портлаш, сув ва иссиқлик қувурлари ҳамда оқава тизимларининг аварияси, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, уй-жойдан фойдаланётганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказиладиган зарарлардан бири ёки уларнинг ҳаммаси каби қалтисликлар назарда тутилади.Мижоз томонидан суғурта мукофоти, яъни суғурта учун тўлов тўлангач, суғурта полиси берилади ва суғурта шартномаси кучга киради. Суғурта мукофоти банк орқали компания ҳисоб рақамига тўланади.

ЗАРАР ЕТГАНДА, ДАРҲОЛ ХАБАР БЕРИШ ШАРТ
—  Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ёки усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади.

Агар суғурталанган шахснинг вафоти ёки унинг соғлиғига зарар етказилиши суғурта ҳодисаси бўлса, тегишли суратда шахсий суғурта шартномасига нисбатан қўлланилади. Бунда суғурталовчини хабардор қилишнинг шартномада белгиланадиган муддати йигирма кундан кам бўлиши мумкин эмас.

НИМАЛАР ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ?
—  Суғуртанинг бу турида табиий офат, ёнғин, портлаш, сув ва иссиқлик қувурлари ҳамда оқава тизимларининг аварияси, учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, уй-жойдан фойдаланётганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказиладиган зарарлардан бири ёки уларнинг ҳаммаси кабилар юз бериши натижасида фуқаронинг мулкий манфаатлари ҳимоя қилиниб, зарарлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилади.

15 КУН ИЧИДА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ, ЁКИ...
Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ёки рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этишига қарши унга нисбатан судда даъво қўзғатиш йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.

Яндекс.Метрика