У нас есть только
оригинальные песни

Superbook смартфонни ноутбукка айлантириш имконини тақдим этди

calendar 14.07.2016
1168

Superbook компанияси бир неча йиллардан бери портатив ва қулай платформали смартфон устида меҳнат қилмоқда. Илк бор 2011 йилда Motorola ўзининг Atrix 2 станцияси, ундан сўнг эса Asus ва HP Elite x3 лар ҳам чиқди. 

Superbook — бу ҳажми 11,6 дюймли платформа бўлиб, кўринишидан ноутбукни эслатиб юборади. Унга Android тизимидаги кўплаб смартфонларни улаш мумкин. Фақат уларда micro-USB ёки USB-C бўлиши керак. Унинг қуввати иш вақтида 8 соатга етади. Бундан ташқари, уни смартфон уланган вақтида ундан қувватлантириш ҳам мумкин. Платформадан ноутбук сифатида фойдаланиш учун унга Andromium OS дастурини юклаб олиш керак бўлади.

Уни ихтиро қилганларнинг сўзларига кўра, ушбу платформадан фойдаланишга Google Рlay дўконидаги исталган иловадан фойдаланиш мумкин. Қурилма нархи 99 доллар.

 

 

Яндекс.Метрика