Сурия бутунлай электр токисиз қолди

Номаълум сабабга кўра, Суриянинг барча вилоятларида электр токи ўчиб қолган. Бу ҳақда Sana агентлиги Сурия энергетика вазирлигига асосланиб хабар тарқатган.

Агентлик хабарида қайд этилишича, бирданига электр узилиши ахборот узатишларда муаммоларни юзага келтирган.

Айни вақтда мутахассислар бу ҳодиса сабабини ўрганиш устида иш олиб боришмоқда.

Яқин вақт ичида муаммо бартараф этилиши айтилган.


Комментарии (0) | Добавить: 03.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]