У нас есть только
оригинальные песни

Суриялик шифокорлар Обамага ёрдам сўраб мурожаат қилишди

calendar 11.08.2016
1231

Суриянинг Ҳалабидаги шифокорлар АҚШ президенти Барак Обамага 250 минг аҳолига ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.

АҚШ президентига йўлланган мактубни 29 шифокор имзолади. Уларнинг таъкидлашича, агар шаҳарга ҳужумлар шундай куч билан давом этса, унда шаҳарда ҳеч ким тирик қолмайди. Улар Обамани шаҳар устидан парвозсиз ҳудудни киритишга чақиришди.

"Биз кўз ёши, ҳамдардлик ёки дуо қилишларга муҳтожмасмиз: биз Ҳалабнинг шарқий қисмида бомбардимонлардан холи ҳудуд киритилиши ҳамда шаҳар яна қамал қилинмаслиги учун халқаро кўмакка жуда ҳам муҳтожмиз", дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Россия Ҳалабда гуманитар ёрдам олиб кетаётган автоколонналарнинг ўтиши учун уч соатлик гуманитар танаффуслар киритилишини эълон қилганди. БМТда бу муддат жуда озлиги айтилиб, 48 соатлик танаффуслар киритиш таклиф қилинди.

Яндекс.Метрика