У нас есть только
оригинальные песни

Suriya qo'shinlari mamlakatni terrorchilardan ozod qilmoqda

calendar 04.03.2018
693

Сурия қўшинлари Шарқий Ғутадаги Жабал ал-Марж тепалигида “Жабҳат ан-Нусра” террористик гуруҳи ва бошқа террорчи тузилмаларга қарши амалиёт ўтказмоқда, деб хабар беради “ТАСС” ахборот агентлиги.
 
Маълумотларга қараганда, ҳарбийлар пойтахт Дамашқнинг шимолида жойлашган Ҳош-Зурайк районини эгаллаб, Дума шаҳридан 4 километр жанубдаги Шейфуния таянч нуқтасини қуршаб олмоқда.

Сурия ҳукумати ушбу  ҳарбий амалиёт Шарқий Ғутада қолган тинч аҳолини террорчилар ҳудудидан чиқариб олиш учун амалга оширилаётганини билдирди.
 
Аввалроқ, Сурия ҳарбий кучлари жангарилар таъминоти ўтувчи йўлни кесиб қўйишган эди.
 
Бундан ташқари, Сурия Ҳарбий ҳаво кучлари Арбин, Ҳораста, Жобар шаҳарларидаги жангариларнинг ҳимоя чегараларига ҳам зарба берган эдилар.

Яндекс.Метрика