У нас есть только
оригинальные песни

Сувдаги вилла

calendar 10.07.2015
2788

Сиз-у бизга ўзининг ҳайратланарли бинолари билан таниш сайёрамиздаги энг гўзал шаҳарлардан бири Дубайда яна кишини лол қолдирувчи – сувда қалқиб турувчи вилла барпо этилмоқда.

Дубай ва Араб мамлакатлари тан олиш керакки, ўзининг ноодатий иншоотлари, замонавий бинолари ва янги-янгидан ғояларини илгари суриши билан алоҳида ажралиб туради. Ана шундай лойиҳалардан бири қурилиш соҳасидаги янгилик бўлиб, лойиҳага кўра қурилажак вилланинг бир қисми сув остида барпо этилади. Ишонмайсизми, унда марҳамат лойиҳага ўзингиз гувоҳ бўлинг! 

Эртаклардаги бинони эслатувчи ушбу вилланинг 42 та лангари бўлиб, улар вилланинг сувда муаллақ туришига имкон беради.

Лойиҳанинг кейинги босқичи қуйидагича: ҳар бир вилла 3 қаватдан иборат ва асосий икки қавати сув устида, биринчи қавати эса сув остида қурилади. 

Юқори қават – ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган ва унда кичик ошхона, ювиниш хонаси жойлашган бўлиб, улар барчаси шаффоф ойнадан ясалади. 

Марказий қават сув устида бўлиб, унда меҳмонхона, асосий ошхона ва тамадди учун махсус жой қурилади.

Ётоқхона ва яна бир ювиниш хонаси сув остида, яъни бинонинг учинчи қаватида қурилади. 

"Сув ости вилласи" шаффоф панорамали ойнадан бунёд этилади. Бу эса вилла эгаси учун тайёр океан манзарасидан баҳра олиш имконини беради. Иншоот лойиҳасидан кўриниб турибдики, одам бу виллада гўё океанариумда яшагендек бўлади.

Ушбу виллани қуриб битказиш, 2016 йилга мўлжалланган. Нима ҳам дердик, натижани кутамиз… 

Севарабегим тайёрлади. Manba: xabardor.uz

Яндекс.Метрика