У нас есть только
оригинальные песни

Suyganimni olilasi va ikki farzandi bor ekanku!

calendar 06.12.2015
3866

Ассалому алайкум!
Аввал ўзимми танийширай, исми Сардор ёшим 28 да. 2 ой олдин Телеграм  орқали бир қиз билан танишиб қолдим, аввалига у қизга унча эътибор бермаган эканман, 1 хафтача смслашиб турдик, кейин уни телефон рақамини олдим, телефонда гаплашиб қанакадир у қизга боғланиб қолдим, хаётимда кўп қизлар билан учрашиб гаплашганман, лекин бу қиз юракдан уриб қўйди гарчи хаётимда кўрмаган бўлсам хам, расимларини кўрдим у қиз манга ёқиб қолганди, муомаласи ўзини тутишлар умуман бошқа қизларга нисбатан ажралиб турарди,  шу қизга ўзим билмаган холатда ипсиз боғлниб қолдим, онамга хам расмини кўрсатиб шу қизга совчи бўлиб боришларини этдим. Хар сафар телефон орқали сухбатлашганимда негадир унга боғланиб қолмаслигимни бир кун келиб мани ташаб кетишини бот-бот такрорлар эди. Бунга хеч хам тушунолмас эдим, ойим яхши қиз топсалар уни кутиб ўтирмасдан уйланиб кетаверишимми такрорлар эди хар сафар, совчи жунатаман десам барибир у шу йили манга турмушга чиқмаслигини университетга хужжат топширишини    айтарди, кейинги йилга  бемалол ойингизни совчи қилиб жунатишингиз мумкин дерди, орадан 2 ой ўтди. 

 бир  куни манга смс ёзиб Сардор ака мани табриклашиз мумкин диган маънода смс ёзиб юборди, буни сабабини тушунолмадим, эй худо ишқилиб фотихаси бўлиб қолмаган бўлсинда диб ўтирдим, қўнгирокларимга жавоб бермади, Сардор ака мани тўғри тушунинг кенайимни укасидан совчи келди адам розилик бериб юбордилар деди, факат илтимос мани кечиринг деди, шундан кейин дугонасини рақамини қидириб топиб телефон қилдим, ўзимми таништирдим, Лолага совчи қўймокчи эканлигимми тушунтирдим, бугун унинг фотихаси бўлганини этсам хайрон бўлиб ахир у қизни 2 та  боласи борку деди, ман қўлоқларимга ишонмас эдим, бор хақиқатдан хабар топганимдан кейин хамма гапни рўй рост гапириб берди, эрим билан 5 йилдан бери яшамайман, 2 та фарзандим бор, лекин ажрашмаганман дерди, шунчун сизни хеч нарсадан умидвор қилмаган дерди, ман бу гапларни эшитиб музлаб қолдим, ўзимдан ўзим йўқ бўлиб қолмоқчи эдим хамма гапдан хабардор бўлибсиз, илтимос мани кечиринг деб йиғлади, 1 хафтадан кейин эримга қайтаман сиз билан телефонда хам телеграм орқали хам гаплашолмайман дирди, лекин уни хаётта кўрмасам хам жудаям қаттик севиб келганман, унутишга харакат кивоман лекин хичам иложиси бўлмаяпти, нима маслахат берасизлар?

Яндекс.Метрика