loading...

 

Suyganingiz bilan munosabatni yaxshilashning 15 qoidasi

Ҳар бир инсон севиш ва севилишни истайди. Аммо бу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Хўш, муаммо нимада? Яқин инсонларингиз билан муносабатларни яхшилаш ва сақлаб қолишнинг руҳшунослар томонидан тузилган қоидалари бу саволга жавоб беришда қўл келади.

1. Аввало, иккинчи ярмингиз муносабатларингиз ҳақида қандай фикрда эканини билишингиз керак. Ахир ўзингизга нисбатан самимий, очиқкўнгил бўлмаган инсонга кўнгил қўйишни истамайсиз-ку?!

2. Бир-бирингизга нисбатан ўзаро ишонч ортиши учун ҳамиша тўғрисўз бўлинг. Биргина ёлғон муносабатлардаги энг муҳим жиҳат — ишончни сусайтириши, кейинчалик турли гумонларга сабаб бўлиши мумкин.

3. Жуфтингиз билан битта команда бўлинг. Муносабатларингиз узоқ давом этиши учун бир мақсад сари интилишингиз керак.

4. Севгилингизни қайсидир жиҳатдаги камчиликлари билан бирга, борича қабул қилишни ўрганинг. Ер юзида мукаммал инсон йўқ. Биз ҳар хил бўлганимиз учун ҳам ҳаёт қизиқ. Агар жуфтингизнинг бирор одати, қилиғи сизга маъқул бўлмаса, буни ўзига очиқ айтинг. Нега бундай қилишини унинг ўзи тушунтиришига имкон беринг. Шундагина муросага келишингиз мумкин бўлади.

5. Муаммоларни улар пайдо бўлган заҳоти ҳал қилишга киришинг. Агар ечимни кейинга қолдираверсангиз, муаммолар шиддатли оқимга айланиб, муносабатларингиздан асар ҳам қолдирмайди.

6. Жуфтингизни эшитишни ўрганинг. Шундай қилсангиз, унга таянч бўла олишингизни ҳис қилади.

7. Бир-бирингизга нисбатан қалбан яқинлик ҳисси ортиб боришига ҳаракат қилинг. Бу ҳеч қачон ўздан-ўзи юзага келмайди ва шусиз инсонлар бир-бирини қизиқтирмай қўяди.

8. Келажак режаларингиз ҳақида гаплашинг. Аммо никоҳингизни ҳаётингизнинг қолган қисмини бирга ўтказиш ҳақидаги «шартнома»га айлантириб қўйманг.

9. Шахсий гигиенангизга эътиборли бўлинг. Унинг муносабатларингиздаги ролига аҳамиятсиз қараманг.

10. Агар қалбингизда салбий ҳислар уйғонса, улардан ухлашаг ётгунча қутулишга ҳаракат қилинг.

11. Кечирим сўрашдан қўрқманг. Ҳар биримиз хато қиламиз ва уларни тузатишга қанчалик тез уринсак,бу шунча яхши.

12. Ўз ҳурматингизни сақланг ва қадрингизни билинг. Сиз ўзингизни яхши кўрсангиз, иккинчи ярмингизга сизни яхши кўриш осон бўлади.

13. Муносабатларингизни янги қизиқишлар билан бойитинг. Масалан, шу пайтгача иккингиз ҳам шуғулланмаган спорт тури билан машғул бўлинг.

14. Ўзаро ҳамкорлик қилинг. Мажбуриятларни бўлишиб олинг. Ҳамкорлигингиз қанчалик ҳаққоний бўлса, муносабатларингиз ҳам шунчалик яқин бўлади.

15. Саломатлигингизга жиддий эътибор беринг. Мустаҳкам соғлик — ҳар қандай муносабатлар муваффақияти гаровидир.


Комментарии (0) | Добавить: 11.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Google sobiq vitse-prezidenti salomatligi bilan bog‘liq muammolar tufayli Xiaomi’ni tark etadi
Naqd va naqdsiz hisob-kitoblar o'rtasidagi farqlar bartaraf etiladi
Qotil enaga Boboqulova majburiy davolanishga jo'natildi
Obama so'nggi ish kunida Falastinga yashirincha 227 million dollar o'tkazdi
Bangkokda Xitoy taqvimiga ko'ra Yangi yilni nishonlash bekor qilindi
Samsung kompaniyasi Galaxy Note 7 alangalanishi sabablarini rasman ma’lum qildi
Gay Richi tomonidan suratga olingan “Qirol Arturning qilichi” filmi tizeri chiqdi (video)
Chempionlar ligasining so‘nggi 25 yili davomida Madridning “Real” klubi “Barselona”dan ko‘proq ochko to‘plagan
Qo'shiq Matni: Benom guruhi - Ortinga Qara
Aktrisa Saida Saidbekova turmushga chiqyapti
Madonna Donald Trampni haqorat qilib qo'shiq kuyladi
O'zbekistonda uchta yangi xususiy telekanal ochiladi
Yangi iPhone o'z egasini yuzidan taniydigan bo'ladi
GM Uzbekistan avtomobillarni onlayn sotish tizimini yaratadi
Shavkat Mirziyoyev Vengriyaga hamdardlik bildirdi
Finlyandiya Tramp va Putin ishtirok etadigan Arktika kengashi sammitini o‘tkazishga tayyor
Fotogalereya: Mercedes Gelandewagen’ning kutilmagan ko‘rinishlari
Siz hammadan aqllimisiz?
Amerikalik erkak Chevrolet Bolt elektrokari “jonlangani” haqida xabar qildi
O'zbekistonda 40 mingga yaqin mahbusga amnistiya akti qo'llanildi
Obamaning oddiy fuqaro sifatidagi birinchi kuni qanday o'tdi?
Fransuzcha nonushta — shokoladli kruassan
O‘zbekistondagi qurilish tashkilotlari tashqi bozorga chiqariladi
Shavkat Mirziyoyev: “Hudud rahbari, prokurori, soliqchisi - hammasi o'zini o'ylaydi, xalqni hech kim o'ylamaydi”