Тадбиркор учун зарур икки хусусият

Янги бизнес лойиҳани юргизиш учун қандай хусусиятлар керак бўлади?

Бир нечта хусусиятни санаш билан бу саволга жавоб бериш мушкул, зеро тадбиркор муваффақиятга эришиш учун кўплаб хусусиятлар керак бўлади.

Лекин қисқагина жавоб бериш лозим бўлса, у ҳолда энг асосий нарсага эътибор қаратиш ва ўжарликни санаб ўтишим мумкин.

Ортиқча нарсалардан воз кечиш кераклигини Intralinks деб номланувчи стартапда бош директор лавозимида ишлаганимда тушунганман. Компания йирик молиявий ўтказмалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарарди. Компания асосчилари мени ишга таклиф этишган пайтда йилига уч миллион доллар ишлаб топган стартап ўн саккиз миллион доллар зарар кўрганди. Ўша пайтда компания еттита дастурий маҳсулот ишлаб чиқараётган ва инқироз арафасида эди.

Бу муваффақиятсизликнинг бош сабаби эътиборни асосий вазифага қаратмаслик эди. Биринчи навбатда қайси лойиҳаларни тўхтатиш кераклигини аниқлаб олдим. Маълум бўлишича, дастурлардан бири синдикатлаштирилган кредитлар учун мўлжалланган бўлиб, бу ўнлаб юридик ва юзлаб жисмоний шахслар иштирок этадиган жуда мураккаб жараён эди. Биз олтита лойиҳадан воз кечишга ва диққатимизни фақат битта лойиҳага қаратишга қарор қилдик.

 

Жамоага бу қарорни тушунтирар эканман, битта йўналишда зўр бўлиш қанчалик қийинлигини, еттита йўналишда эса ҳеч ким энг зўр бўла олмаслигини айтдим. Еттита қуённинг ортидан қувсанг, бирортасини ҳам тута олмайсан. Жамоанинг бу қарорга қўшилиши қийин бўлди, лекин якунда ҳамма бу қарорга рози бўлди. 

Ҳеч қачон ҳеч кимни бошқармаган вице-президентлардан ташкил топган директорлар кенгаши даҳшатга тушди: қандай қилиб компания маблағга муҳтож бўлиб турганида эҳтимолий даромад манбаларидан воз кечиш мумкин? Мен қатъий туриб олдим: асосийси — вақтида қарор қилиш ва ортиқча нарсалардан воз кечиш. Ниҳоят уларни кўндирдим.

Битта муаммони ҳал қилишга эътибор қаратиш қийин, айниқса, маълум бир шахсиятга эга инсонларда: айрим тадбиркорлар ўта ижодкор бўлиб, бир хилликдан тезда зерикишади, улар бир нечта ишларни бажаришни ёқтиришади. Бундай стартапчилар атрофига бошқа ишларга чалғимайдиган кишиларни ҳамкор сифатида тўплашлари керак.

Ўжарлик – тадбиркор учун муҳим бўлган хусусиятлардан бири. Альберт Эйнштейн мана бундай фикрни ўртага ташлаган: бошқача натижага эришиш умидида битта ишни тинмасдан бажаравериш. Янги лойиҳани муваффақиятли бошлаш учун худди шундай иш тутиш керак. Росс Перо бу фикрни тасдиқлайди: «“Йўқ” бу ҳали “йўқ” дегани эмас, бор-йўғи “ҳозир эмас” дегани».

Кейинроқ Intralinks IPOга чиқишга қарор қилди. Бу даврга келиб биз ривожланиб борардик: агар 1999 йилда даромад атиги уч миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2000 йилда йигирма миллионни ташкил этди. Августда биз ишга киришдик. Инвесторлар учун 75та презентация ўтказдик. Акцияларимиз нархини белгилаш учун JPMorganнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасига келдик. Оқибатда биз ҳозирча бозорга чиқмасликка қарор қилдик: савдо пайтида акцияларимиз қадрсизланишидан чўчидик. Вақтинча МЧЖ сифатида қолишни маъқул кўрдик.

Кейин эса хусусий инвестиция излаш учун яна бир босқични ўтказишимизга розилик берувчи банк топилди. Биз яна элликта презентация ўтказдик, кейин орада низо чиқди ва банк билан хайрлашдик. Яна бошқа банк чиқди, яна элликта презентация ўтказдик, банкнинг мижозларидан бири компаниямизни сотиб олмоқчи ҳам бўлди (лекин сотиб олмади).

Сўнгра биз Rho Capital деб номланувчи венчур инвестициялар компанияси билан танишдик. Саккиз ой ишлаганимиздан кейин (215дан ортиқ презентация) ниҳоят 50 миллионга эришдик. Деярли ҳар бири инкор этиш билан тугаган 215та презентацияни ўтказиш ақлсизлик эдими? Йўқ, бу ақлсизлик эмасди — бу ҳар бир тадбиркорда бўлиши лозим бўлган ўжарлик эди холос.  


Комментарии (0) | Добавить: 18.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Samsung, Apple va Huawei: kim o‘z smartfonlariga eng ko‘p ustama narx qo‘yadi?
Odam boshini ko‘chirib o‘tkazgan jarrohni yolg‘on gapirganlikda ayblashdi
Och qoringa qahva ichishning zararlari aniqlandi
«O'zbekenergo» AJ qish mavsumida aholiga energiya yetkazib berishni qanday rejalashtirmoqda?
Anhor bo‘yi va Chilonzorda daraxtlar yoppasiga kesib tashlanmoqda
Xitoyda “mo'`jizaviy qurol” namoyish qilindi
Shavkat Mirziyoyev Koreyada kutib olindi
O'zbekistonda mudofaaga oid yangi davlat qo'mitasi tashkil etildi
Toshkentda dam olish kunlari qor yog'ishi mumkin
Rossiya aholisi kamaymoqda: hamma umid muhojirlardan
Eng ko'p haq oluvchi ayol qo'shiqchi ma`lum qilindi
Putin Asad bilan uchrashdi
Toshkentdan chiqish yo'llari to'silgan: Xavfli shaxs qidirilmoqda
Suhbat. Filippindagi o'zbekistonlik menejyerning muvaffaqiyat siri
Muvaffaqiyatli rahbarlar ish kunini qanday o'tkazishadi?
Jyeyms Bond rolini yangi filmda kim ijro etishi ma`lum bo'ldi
Xalqaro Jinoyat Sudi Amerika razvedkasining Afg'onistondagi qora qilmishlarini fosh etadi
1 dekabrdan ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshadi
Facebook YouTube’ni «sindirmoqchi»
Paxtaga chiqmagani uchun ishdan haydalgan xodimlar ishga tiklandi
Rossiya O'zbekistonga neft yetkazib berishni boshladi
AQSh olimlari idish yuvish umrni uzaytirishini isbotlashdi?
Umrni uzaytirishning oddiy usuli aniqlandi
Qon guruhi havoning ifloslanishi tufayli infarkt kelib chiqish xavfiga ta’sir ko‘rsatadi
Elektr ta’minoti korxonasi vakilini onlayn ariza yordamida chaqirish imkoniyati yaratildi
«Real» Zidanga o'rinbosar qidirishni boshladi
Atamboyev endi nima qilishini aytdi
Qirolicha Yelizaveta II va shahzoda Filipp platina to'yini nishonlamoqda
Markaziy Osiyodagi eng qadimiy yozuv Qoraqalpog'istondan topilgan
Ravshan Ermatov JCh-2018 ishlashi mumkin bo'lgan hakamlar ro'yxatiga kiritildi