У нас есть только
оригинальные песни

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланишига аниқлик киритилди

calendar 29.08.2016
3203

Президент қарорига биноан 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2 сентябрь жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу қарор туфайли кўпчиликда янги ўқув йилининг илк куни қачон бўлиши борасида саволлар туғилмоқда эди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида бу саволларга аниқлик киритди.

"Олий таълим муассасаларида янги 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланади. Бу ҳақида 28 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча ОТМ ректорлари ва филиаллар директорларига йўллаган №87-04-1393-сонли хатда маълум қилинган", деган мутахассис.

Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди.

Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни якшанба кунидан ота-оналар ўз фарзандларини боғчаларга олиб боришлари мумкин бўлади.

Ишчилар борасида эса, мазкур қарор 5 кунлик иш ҳафтасига ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасига ҳам тааллуқли.

5 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба расман дам олиш куни бўлган ташкилот ходимлари 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олишади ва 4 сентябрь, яъни якшанба куни ишга чиқишади.

6 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба куни расман иш куни бўлган ташкилот ходимлари 1 ва 2 сентябрь куни дам олишади, 3 ва 4 сентябрь кунлари одатдагидек ишга чиқишади.

Яндекс.Метрика