Танани бошқариш сирлари

Инсон танаси дунёдаги энг ғаройиб механизмлардан биридир. Ҳар қандай механизмни бошқаришнинг ўзига хос сири бўлгани каби уни бошқаришнинг ҳам ўз усуллари бор.

кундалик ҳаётда асқотадиган, ҳаётингизни енгиллаштирадиган оддий ва самарали усулларни тавсия этади.

 

Томоқ қичишса нима қилиш керак

Қулоғингизни қашинг — шу йўл билан сиз қичишишни келтириб чиқарадиган асаб толаларини тинчлантирасиз ва бу сизни нохушликдан қутқаради. Қулоқ-томоқ-бурун шифокори Скотт Шафер шундай маслаҳат беради.

 

Кимнидир яхшироқ эшитиш учун нима қилиш керак

Жавоб жуда оддий ва ғалати: диққат билан қулоқ солинг, фақат ўнг қулоғингиз билан. Гап шундаки, ўнг қулоқ сўзларни яхшироқ англайди, чап қулоқ эса мусиқа ва ноталарни.  Бу мия яримшарларининг ўзига хослиги билан боғлиқ.

 

Эмлашдан қўрққанда нима қилиш керак

Эмлаш пайтида нохуш ҳисдан қутулишнинг ҳам сири бор экан: бунинг учун йўталинг. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, инсон эмлаш пайтида йўталса оғриқни сезмас экан. Йўтал кўкракдаги босимни кутилмаганда вақтинчалик оширади ва бош миянинг оғриқни сезиш қобилиятини вақтинча сўндиради.

 

Бурун битиб қолса нима қилиш керак

Лиза ДеСтефанодан маслаҳат: тилингиз билан юқори танглайдаги нуқтани бир неча марта босинг. Тахминан 20 сонияда сўнг бурун битиши йўқолади. 

 

Ётишдан олдин кўп овқат еб юборганда нима қилиш керак

Бу усул жиғилдон қайнашининг олдини олади. Чап ёнбошингиз билан ётинг дейди гастроэнтеролог Энтони А. Старполи. Шунда ошқозонингиз пастроқда бўлади ва кислота томоғингизга ўтмайди. Шунингдек, овқатланиб бўлган заҳоти ухлаш мутлақо тавсия этилмайди, 2-3 соатдан кейин ухлашга ётиш лозим.

 

Тиш оғриганда нима қилиш керак

Оғриқни енгиллаштириш учун бундай қилиш керак: бир бўлак музни бош ва кўрсаткич бармоқларингиз орасига кафтингизнинг ташқи томонидан суртинг. Тиш оғриғи босилади. Бу шундай изоҳланади: кафтнинг ушбу қисмидаги асаб толаларини тинчлантириш мияга оғриқ сигналлари жўнатилишини тўхтатади.

 

Бурундан қон келганда нима қилиш керак

Бир парча мато олиб танглайнинг бурун остидаги қисмига қўйинг, сўнгра бармоғингиз билан маҳкам босинг – бу доктор Питер Десморенинг маслаҳати. Қон оқиши артерия босилгани учун тўхтайди. Лекин қон оқиши 5-10 дақиқа давомида тўхтамаса албатта шифокорга мурожаат қилинг!

 

Бармоқ куйиб қолганда нима қилиш керак

Пуфакча пайдо бўлмаслиги учун куйган жойга бу қўлингиз бармоғининг ёстиқчаси билан босиб туринг. Бу усулни доктор Лиза ДеСтефано тавсия этади. Оғриқни пасайтириш учун эса совуқ сувдан фойдаланинг.

 

Ўта ҳаяжонланган пайтда нима қилиш керак

Врач Бэн Эбо бу ҳолда бош бармоққа пуфлашни тавсия қилади. Қизиқ факт: бош бармоқнинг ўз пульси бўлиб, уни тинчлантириш орқали юрак уришини ҳам тинчлантириш мумкин экан. Бармоғингизга пуфлаганингизда у совийди ва бу юракни тинчлантиради. 

 

Музқаймоқ еганда мия зирқираб кетса нима қилиш керак

Бу ҳолат кўпчиликка таниш бўлса керак. Танглайдаги асаб толалари музлагани учун мия бутун тана музлаб қолди деган қарор келгани учун ушбу ҳолат юз беради. Бунга жавобан танани иситиш жараёни бошланади ва бош оғриғи вужудга келади. Оғриқни қолдириш учун тилингиз юзасини танглайингизга тегизинг. 

 

Қўл увишиб қолса нима қилиш керак

Бошни чапга-ўнгга силкитиш керак, дейди Лиза ДеСтефано. Увишиш асаб толаларининг қисилиши сабабли юзага келади. Қўлдан мияга сигнал узатувчи асаб тугунчалари бўйин орқали ўтади, шунинг учун вишишдан фориғ бўлиш учун бу тугунчани бўшатиш лозим.

 

Тезда ухлаш учун нима қилиш керак

Эрталаб уйғонганингизда дарҳол ўрнингиздан туринг ва фақат кечқурун ухлаш вақти бўлганидагина ётоғингизга қайитнг. Бу организмингизга каравот уйқу билан боғлиқ эканлигини англашига ёрдам беради ва бошингиз ёстиққа тегиши билан ухлаб қоладиган бўласиз.

 

Бирор нарсани ёд олиш учун нима қилиш керак

Профессор Кэнди Геймгратнер ухлашдан олдин ёдлаш лозим бўлган матнни бир неча марта ўқишни тавсия қилади. Уйқу пайтида мия барча маълумотларни тартибга солиб чиқади ва улар узоқ вақт сақланадиган хотира қисмига ўтади. Уйғонганингиздан сўнг кечқурун ўқиган матнингизни бемалол эслай оласиз.

 

Югураётганда биқин санчиб қолса нима қилиш керак

Бу ҳолатдан қутулиш учун ўнг оёқ ерга тушаётган пайтда нафас чиқариш керак. Гап шундаки, биқин санчиши жигарга босим тушиши туфайли юзага келади, унга босим тушишининг олдини олиш учун эса юқоридаги тавсияга амал қилиш лозим.

 

Сувга чуқурроқ шўнғиш учун нима қилиш керак

Сув остида узоқроқ туриш учун доктор Жонатан Армбрустернинг тавсияси ёрдам беради. Сувга шўнғишдан олдин бир неча марта қисқа-қисқа нафас олинг. Шу тарзда сиз қўшимча 10 сонияга эга бўласиз. Ўпкада енгил гипервентиляция юз беради ва мия кислород етарли миқдорда олинди деб ҳисоблайди. 


Комментарии (1) | Добавить: 04.02.2016
1. Ziyojekson (05.02.2016 15:43)
Raxmat Admin
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Babayan Tailand va Eronga qarshi o'yinlarga jalb etilgan futbolchilarni e`lon qildi. Yangi nomlar bor
Davlat test markazi rahbari o'zgardi
«Barselona» yangi formasini namoyish etdi
Toshkentda “Captiva” va “Prado” avtomobillaridan 7 mln so'mdan ortiq mol-mulkni o'g'irlagan shaxs ushlandi
Noutbuk xarid qilayotganda 10 ta ommaviy xato
Aholi soni bo'yicha Xitoy ortda qoldirildi
Nokia 9 rekord darajadagi operativ xotiraga ega bo‘ladi
Samsung suv tushishidan himoyalangan Galaxy Feel smartfonini namoyish qildi
1 iyundan boshlab "GM Uzbekistan" barcha avtomobillari so'mda sotilishi yo'lga qo'yiladi
Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?