У нас есть только
оригинальные песни

Таниқли хонанда Жасур Ғоиповдан навбатдаги ижодий янгиликни қабул қилинг.

calendar 02.09.2014
1772
 

Шу ойнинг саккизинчи санасида хонанда «Бу ёмғирмас», номли янги альбомини мухлисларига тақдим этишини маълум қилди. Аудио ва видеони ўз ичига олган ушбу альбомни шаҳримиздаги махсус дўконлардан топишингиз мумкин.
«Бу ёмғирмас» номли албомдан Жасур Ғоиповнинг йил давомида яратган 16 та таронаси ва уларга ишланган видео жой олган. 
Яна бир янгиликни ошкор этамиз. Хонанданинг навбатдаги қўшиғи эстрадамизнинг ёрқин ва мафтункор хонандаси Шаҳзода билан бирга дуэт таронаси бўлади. У сентябрь ойининг охирига тайёр бўлиши режалаштирилган. 
Келгуси альбоми устида иш бошлаб юборган Жасур Ғоиповни октябрь ойида тақдим этилажак «Яна бир бор» номли қўшиғига ишланган клипида мутлақо янги амплуада кўрасиз. Ўз мухлисларини янги тароналар ва янги ғоялари билан қувонтиришдан чарчамайдиган бу ҳонанда деярли ҳар ҳафта мухлисларига ижодий туҳфа улашади. Кузатиб боринг, янги қўшиқлар ва клиплардан энг биринчи бўлиб сайтимиз орқали хабардор бўласиз
Яндекс.Метрика