У нас есть только
оригинальные песни

Tanishing, O'zMTRKning yangi raisi

calendar 04.08.2017
1400

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий телерадиокопманияси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хуршид Мирзоҳидов лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 12 февралидан то август ойигача ЎзМТРК раиси сифатида фаолият юритган Мирзоҳидов қайси ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.
 
Бугун, 3 август куни ЎзМТРКга янги раҳбар тайинланган. 2017 йилнинг апрель ойидан буён ЎзМТРК раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бобур Алихонов Хуршид Мирзоҳидовнинг ўрнида иш бошлаган. Сайтимиз манбаларининг маълум қилишича, Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган.
 
Маълумот учун, Бобур Алихонов 1962 йилнинг 14 октябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1983 йилда собиқ Тошкент давлат университетини тамомлаб, Ўзбекистон телевидениесида ўз ишини бошлаган.

Яндекс.Метрика