loading...

 

TAS-IX дегани нима ўзи у?

Кўпчлигимиз TAS-IX тармоғи ҳақида эшитганмиз. Унинг ичида Интернет бепул эканлигидан қувонганмиз. Аммо TAS-IX ўзи нима, деган саволга ҳамма ҳам аниқ жавоб бера олмайди. ZiyoNet тармоғи ресурс маркази ходими Евгений Семёнович ушбу мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди.

 «TAS-IX» атамасидаги «TAS» қисқартмаси «Тошкент» ни англатади. Яъни Интернет трафиги алмашинув нуқтаси яратилиши ҳақида келишув қабул қилинган жой Тошкент шаҳри. «IX» эса, инглиз тилидаги «Internet eXchange Point» «Интернет алмашинув нуқтаси» иборасидан олинган. Умумий изоҳлаганда, Тошкентдаги Интернет орқали маълумотлар алмашинув нуқтаси деб таърифласак бўлади”, деган мутахассис.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2004 йил 24 октябрда Ўзбекистонда TAS_IX ташкил топган. 

Е.Семёновичнинг таъкидлашича, “ТAS-IX’нинг дастлабки иштирокчилари мамлакатимиздаги бешта провайдер бўлган. Ҳозирда эса, уларнинг сони 30 нафарга яқинлашиб қолди. Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган саккиз йил ичида Uznet маълумотлар билан бойиди. Ҳар қандай қизиқиш, ҳар қандай мақсадлардаги фойдаланувчи учун манфаатли сайтлар яратилди. Натижада, 2004 йилда провайдерлар фаолиятида ташқи трафик 95 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда кўпгина фойдаланувчилар ҳафталаб ўзимизнинг сайтлар бўйлаб «саёҳат» қиладилар, ташқи Интернетга чиқмайдилар. Чунки ўзимизда ҳам кўплаб янги ресурслар, айниқса ёшлар учун кўнгилочар сайтлар пайдо бўлди. «Оғир» контентлар филмлар, мусиқа кўпайди, уларни катта тезликда юклаб олиш мумкин бўлди. Кўплаб қизиқарли тематик, шахсий, корпоратив сайтлар, блоглар, ижтимоий тармоқлар юзага келди”.


Комментарии (0) | Добавить: 13.06.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...