ТАШКИЛОТЧИГА ҚАРАБ, ЧИПТА ОЛ!


ЮЛДУЗЛАР НЕГА "PROART"НИ ТАНЛАМОҚДА?
Юракдан қилинган ишда барака бўлади дейишади. Аслида ҳар бир соҳа тажриба, фидойилик ва тинимсиз изланишни талаб қилади. Айниқса, санъат олами ва шоу-бизнесда бу яққол кўзга ташланади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли йирик соҳалар қатори замонавий касблар ҳам такомиллаша бошлади. Жумладан, event-менежерлиги ва концерт продюсерлиги. Бу борада бугун ҳаракат қилаётган ўнлаб катта-кичик ташкилотлар пайдо бўлди. Бироқ, бири борки, унинг ишига жуда кўпчилик ҳавас қилади. Чунки, бу кенг тармоқли марказ ишнинг кўзини билади.

"Proart”  маркази – бир неча йиллардан бери тўй-ҳашамларни юксак даражада ташкил этишда ўз нуфузини қўлдан бой бермай келмоқда. Бу борада уларнинг мижоз билан олиб борадиган савияли мулоқоти, тажрибали ходимларнинг иқтидори ва ваъдага садоқати жуда асқотади. Event- менежменти ўта жадал ва салмоқли ривожланган мамлакатлар Ҳиндистон ва АҚШ эканлигини инобатга олсак, бу соҳанинг мамлакатимизда ҳам равнақ топиб, тараққий этганлар сафидан жой олишда "Proart”нинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга!

"Proart”   жорий йилдан бошлаб, янги йўналишини – "концерт продюсерлиги”ни ташкил этди ва уни изчил шакллантиришга киришиб кетди.

Феврал ойида Райҳоннинг яккахон концертларини жуда юқори  савияда, жаҳон андозаларига  жавоб берадиган даражада ташкил этгани, компаниянинг омма орасида янада эътибор қозонишига сабаб бўлди. Райҳон бу ҳақда шундай дейди:

-"Proart”  концерт ташкил этиш бобида ҳали  тажрибага эга бўлмаса-да, уларга имкон беришни лозим топдим. Чунки, ҳамма ҳам аста-секин ном қозонади. Шундай йирик лойиҳани "Proart”га ишониб топширганим, компания раҳбарининг қатъияти, шижоати ва ўз ишига садоқати туфайли бўлди.  Жавлонни камтар шахс  ва ўз касбини севувчи раҳбар сифатида танийман. 2016 йил концертларимни ҳам айнан шу компания  билан ташкил этишни режалаштирганмиз. Мен "Proart”  нинг концерт продюсерлигида ҳам улкан шуҳрат қозонишига ишонаман.

"Proart”  тақдим этаётган янги лойиҳа Муниса Ризаеванинг 3 кунлик яккахон концертларидир.  Компаниянинг ишидаги сифат ушбу лойиҳа давомида янада яққол кўзга ташланмоқда. Концерт баннерларидан тортиб, таклифнома дизайни, муҳташам саҳна декорацияси-ю дастурга масъуллик... Ҳаммасида иш сифати кафолатланган!

"Онасига қараб қизини ол” нақлини замонга, айнан шу соҳага мосласак, "Ташкилотчисига қараб, чипта ол”!

Маълумотларга қараганда, хонанда Шохрух Хоннинг баҳор ойларига мўлжалланган яккахон концертлари ҳам "Proart” томонидан ташкил этилади.  

"Proart”  билан ҳамкорлик қилиш истагидаги санъаткорлар анчага етди. Бу қизиқишнинг сабаби: компания лафзидаги ҳалоллик!  Тилагимиз, шундай ўзаро ишонч манфаатли ва давомий бўлсин!    

Жасур ҲАМРОЕВ 


Комментарии (0) | Добавить: 07.10.2015
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda
“Tun” tadbirlari davomida 40dan ziyod qimorxona aniqlandi