У нас есть только
оригинальные песни

ТАТУга янги ректор тайинланди

calendar 08.02.2016
2490

Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди. «Газета.uz» нашри Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 февралдаги қарорига асосланган ҳолда хабар қилишича, энди Ўткир Ҳамдамов университетнинг янги раҳбари этиб тайинланган.

Бундан олдин Ўткир Ҳамдамов ТАТУнинг «Телекоммуникация технологиялари» факультети декани сифатида фаолият кўрсатган.

У янги лавозимида Ҳаким Муҳиддиновни алмаштирган. Ҳаким Муҳиддинов бундан олдин турли йилларда «Ўзбектелеком» компанияси директори, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раҳбари, Ўзбекистон президентининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

ТАТУ - Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти) 1955 йилда ташкил топган. 2002 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПФ-3080 Фармонига биноан, Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилди. 2005 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ-91 сонли Қарорига ТАТУнинг Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллар ташкил этилган.

Университет расмий сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг минтақавий филиаллари таркибида 13та факультет, 62та кафедра мавжуд бўлиб, таълимнинг 23 йўналиши бўйича, жумладан бакалавриатнинг 8 янги йўналиши ва магистратуранинг 9 янги мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрланади.

Университет ва унинг минтақавий филиалларида 10242 талаба таҳсил олади, жумладан 9858 бакалавриат талабалари ва 384 нафар магистрантлар ташкил этади. Сўнгги йил ичида университет 1 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 5 нафар талаба Давлат номли стипендияси, 32 нафар талаба алоқа соҳаси стипендияси ҳамда 44 талаба республика фан олимпиадалари ва танловларида совринли ўринларни эгаллашди. Университетда 780 нафар профессор-ўқитувчилар ишлайди, шулардан 204 нафари фан номзодлари ва доцентлар. Илмий даражага эга ўқитувчилар умумий сонидан 31 фоизни ташкил этади.

Яндекс.Метрика