Телефондаги 3G, 3,5G 3G+, H ва H+ белгилари нимани англатади?



Мобил алоқа воситаси орқали интернетдан фойдаланувчилар телефон ёки смартфон экранининг тепасида турадиган 3G, 3,5G 3G+, H и H+ белгиларига кўп марта эътибор берган бўлса керак. Улар кўпдан буён маълум бўлса ҳам, ҳанузгача кўпчилик фойдаланувчилар учун тушунарсизлигича қолмоқда. Қуйида ушбу белгиларга таъриф бериб, уларнинг нима маъно англатишини тушунтириб ўтамиз.

G белгиси сизнинг телефонингиз GPRS технологияси бўйича тармоққа уланганини англатади. Интернетга чиқишнинг бу усули энг биринчи технологиялардан бири бўлиб, бугунги кунда анча секин ва эскирган ҳисобланади.

Е белгиси EDGE технологияси ёрдамида тармоққа уланганингизни англатади. У G’га нисбатан 3 баробар тезроқдир.

3G белгисини кўрдингизми, демак телефонингиз 3G тармоғига кирган. Телефон моделига қараб белги доимий равишда кўриниб туриши ёки фақат тармоққа уланган чоғда чиқиши мумкин. Агар суҳбатдошларнинг телефонлари сифатли бўлса ва ҳар иккаласида ушбу технология ёқилган бўлса, унда алоқа сифати ҳам яхшиланади, овозлар аниқ ва табиий эшитилади. Ушбу режимда маълумот узатиш тезлиги 384 Кбит/секундни ташкил этиши мумкин; бундай тезлик билан оғирроқ сайтларни кўриш ва онлайн радио эшитиш мумкин. Одатда телефон сиз 3G технологиясининг қайси режимида ишлаётганингизни кўрсатиб беради.

3.5G, 3G+, H белгилари HSDPA технологияси бўйича уланишни акс эттиради. Айрим телефонлар алоқа чоғида 3.5G белгисини кўрсатиб, тармоқ орқали бевосита маълумот олиш пайтида H белгисини экранга чиқаради. Ушбу технология ёрдамида 5,7 Мбит/секунд тезликка эришиш мумкин; бундай тезлик сизга онлайн режимда видео кўриш ёки кўчириш имкониятини беради. Лекин аслида YouTube сервисида сифатли видео кўриш учун 1 Мбит/секунд тезликнинг ўзи кифоя.

H+ - юқоридаги стандартнинг кенгайтмаси. Назарий жиҳатдан фойдаланувчини 21.2 Мбит/секундгача бўлган тезлик билан таъминлай олади.

LTE, L, 4G белгилари мослама тўртинчи авлод тармоқларида ишлаётганини кўрсатади. Бу тармоқлар ахборот олишда 173 Мбит/секунд ва ахборот юклашда 58 Мбит/секунд тезлик бера олади.



Комментарии (20) | Добавить: 05.05.2015
20. ummonshox (23.05.2015 12:51)
maniki H+ qoyilagan
19. NuuuuuNuuuuu (13.05.2015 06:51)
Thank you
18. NuuuuuNuuuuu (13.05.2015 06:50)
E gapyo
17. dilmurod_teshaev (10.05.2015 20:13)
Admin rahmat ma'lumot uchun
16. doston99 (09.05.2015 15:01)
Yahwi malumot rahmat
15. Azizbek00053334 (08.05.2015 22:05)
menda H+ Raxmat!!!
14. Azizbek00053334 (08.05.2015 22:05)
menda H+ Raxmat!!!
13. 2694765 (07.05.2015 02:38)
Yaxwi malumot
12. zzislomzz (06.05.2015 20:09)
Rassiyada 2015 yilning oxirigacha 5G ishga tushishi kutilmoqda
11. _-Elbek-_ (06.05.2015 20:03)
Maniki "H" keyin tepasida 2 ta shoxchasiyam bor
1-10 11-20
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]