loading...

 

Televizorni tekshirib xarid qiling

Аксарият хонадонларда асосий маиший техника воситаларидан бири, табиийки, телевизор ҳисобланади. Шу боис ҳам янги телевизор сотиб олаётганда, кейинчалик дилхираликлар бўлмаслиги учун текширувдан ўтказиб олиш мақсадга мувофиқ.

Тўғри, замонавий телевизорлар етарлича ишончли, бироқ барибир кўриб-билиб олганга нима етсин.

Қани, кетдик унда…

  1. Аввало дўконни танланг

Афсуски, «Мижоз ҳамиша ҳақ» ақидаси ҳамма жойда ҳам ишлайвермайди, шу сабабли, харид олдидан дўкондан қуйидагилар бор-йўқлигини сўранг:

  • Телевизорнинг Ўзбекистонда сотилиши, фойдаланилиши мумкинлиги ҳақидаги сертификати ҳамда ишлаб чиқарувчи берган кафолати;
  • Телевизорни қайтариб топшириш ёки алмаштириб олиш имконияти.

Ҳа, сифатли маиший техника маҳсулотларини сотадиган ишончли дўконлар мана шундай имкониятларни ҳам тақдим этишади. Сотилганидан кейин маълум бир муддат ичида унинг нуқсони борлиги аниқланса, уни кафолат бўйича худди шу моделдаги соз телевизорга алмаштириб беришади, ёки тегишли қўшимча тўлов эвазига бошқа моделдагисини беришади. Харид қилишдан олдин шу кабиларни дўкондан сўраб, аниқлаштириб олганингиз маъқул.

  1. Ўрамни ва жамланманинг бутунлигини текширинг

Дейлик, дўкон билан гаплашдингиз, телевизор модели бўйича бир қарорга келгансиз, нархини ва кафолат шартларини келишиб олдингиз. Хўш, телевизорни қутиси билан бирга омбордан чиқариб беришаётганида нималарни текшириш лозим?

  • Барча аксессуарлар (пультлар, кабеллар, ҳужжатлар) жойида эканлиги;
  • Телевизорнинг ва подставканинг корпусида оригинал ҳимоя плёнкалари мавжудлиги;
  • Товарда аввал ишлатилганлик белгилари бор-йўқлиги.

Агар сизга телевизорнинг ўрами аввал ҳам очилгандек, ҳимоя плёнкалари олиниб, қайта ёпиштирилгандек туюлса – иккиланиб ўтирмасдан бу товарни рад этинг. Чунки булар унинг олдин ишлатилганлиги нишоналари бўлиши мумкин. Айниқса, сайқалланган металл панелли ёки хромланган унсурлари бор бўлган маҳсулотларга жиддий эътибор беринг – уларда тирналган-чизилган жойлар, бошқа шикастлар бўлмаслиги лозим. Одатда бунақа юзалар плёнка ёки шунга ўхшаш воситалар ёрдамида ҳимояланган бўлади ва улар телевизорни очиб ишлатганда олиб ташланади.

  1. Тўғри ишлаши ва нуқсонлар йўқлигини кўздан кечиринг

Жамланмадаги барча аксессуарлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилгач, энг асосийсига навбат келади – телевизорни ишлатиб кўрасиз. Унинг ишлашида нуқсонлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Яхшиси, телевизорни синаш учун суратли файлларни дўконга чиқиш олдидан USB-флешкага, ноутбукка ёки файл сақловчи бошқа бирор қурилмага солиб, ёнингизда олиб оборганингиз маъқул. Улар ёрдамида телевизорни қуйидаги тартибда текшириб кўрасиз:

  • USB-флешкани (ёки суратлар солинган бошқа сақлагични) телевизорга уланг.
  • Телевизорни токка улаб, ёқинг.
  • Агар бирламчи созлаш менюси чиқадиган бўлса, уни ўтказиб юборинг, ҳозирча у шартмас.
  • Телевизорни USB-медиаплеер режимига ёки хотира қурилмангиз уланган тегишли кириш портидан ўқиш режимига ўтказинг.
  • Текшириш учун суратларни экранга чиқаришни бошланг.
  • Экранда қуйидаги бўлимда айтиб ўтиладиган нуқсонлар бор-йўқлигига диққат қаратинг.
  1. Экранда нуқталар бўлмасин!

Бир хил рангли расмларни тўлиқ экранга чиқариш орқали «ўлик» ва «ёниқ» пикселлар бор-йўқлигини аниқлаш мумкин. Бунда «ўлик»лари ёнмайдиган қора нуқта шаклида кўринади. «Ёниқ» пикселлар эса аксинча – ҳатто қора фонда ҳам ёрқин нуқта ҳолида намоён бўлади.

Тўғри, замонавий панелларда бу каби нуқсонлар ўта кам учрайди, лекин барибир, кейин афсусланиб юргандан кўра бошиданоқ текшириб олган маъқул.

  1. Ёруғлик текис тақсимланишини кузатинг

Қоп-қора рангли суратни тўлиқ экранга чиқариб, назар солганимизда экранга ёруғликнинг бир хил тақсимланишини текшириш мумкин бўлади. Унинг турли ҳудудларида «куйган» жойлари бўлмаслигига эътибор қаратинг. Тўғри, суюқ кристалли телевизорларда салгина ранг ўзгаришлари бўлиши мумкин, аммо қора экранда бир нечта ёруғ «доғ»лар бўлиши унинг нуқсонли эканлигидан дарак беради. Бундай ҳолларда мазкур товардан бошқасини олишни маслаҳат берамиз, дўкон маъмурияти кўнмаса – хариддан воз кечиб қўяқолганингиз маъқул. Ёдда тутинг – суюқ кристалли телевизорлар ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги экран ёритилишидаги салгина фарқларни нуқсон ҳисобламайди ва айни шу камчилиги учун маҳсулотини алмаштириб олишга уларни ёки сотувчиларни кўндириш ўта қийин бўлади. Шу боис бошиданоқ бу хусусиятига жиддий қаранг.

  1. Ёрқин доғлар ҳам нуқсондир

Айрим ҳолларда экранга тўлиқ ҳолда оқ рангли тасвирни чиқариб, яхшилаб кўздан кечириш ҳам зарар қилмайди. Бу билан унинг рангли «доғ»лари бор-йўқлигини баҳолайсиз. Кўпинча улар оппоқ фонда оч пуштига ёки оч яшилга мойил рангда намоён бўлади. Гап шундаки, бу «рангдорлик» телевизорнинг матрицасида бўлади ва у экрандаги ҳар қандай тасвирнинг юзасида ҳамиша кўриниб тураверади. Шунинг учун ҳам бундай нуқсони бўлган телевизорни харид қилманг. Олдинги ҳолатдаги каби, бундай кўринишни ҳам аксарият ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни алмаштириш ёки таъмирлаш учун етарли асос ҳисоблашмайди.

Юқоридаги барча текширувлардан муваффақиятли ўтган телевизорни иккиланмасдан сотиб олишингиз мумкин, лекин охирида яна бир нарсани унутманг. Яъни, дўконда ушбу олди-сотди амалиётини расман қайд эттириб, кафолат талонларига тўлиқ ёздириб, сотувчининг имзоси ва дўкон муҳрини туширтириб олинг.

Албатта, дўконнинг ташриф қоғозини ҳам олишингиз керак – нафақат бирор нуқсон чиққанида мурожаат этиш учун, балки олган телевизорингиз яхши чиқса, бошқаларга ҳам шу дўконни тавсия этишингиз мумкин-ку.

Сизга хайрли харидлар тилаймиз!


Комментарии (1) | Добавить: 27.01.2017
1. NuR_KR (27.01.2017 21:32)
Bilmaskanman.
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qoniqarsiz gaz ta`minoti: muammoning ildizi va aholining millionlab qarzlari
Xonanda Lolaning 19 yoshli singlisi Asal turmushga chiqmoqda
Bugun: Nyu-Yorkda birinchi marta avtomobil raqamlari joriy etilgan
Oq shimni nimalar bilan kiyish mumkin?
Google xaritadagi joylarni foydalanuvchi tiliga o'girishni boshladi
O‘zbekistonda mobil aloqa operatorlari va internet-provayderlar milliy valyutadagi narxlashga o‘tadi
Xitoyda efir vaqtida teleboshlovchini chaqmoq urdi
Asabiylikni davolashning antiqa usuli
Uyg'ur qo'shiqchisi Gulsanam Mamazoitova bilan duet kuylash uchun Toshkentga keldi
Chet tillarini huzur-halovat bilan o‘rganing!
Hamma narsaga ulgurish va hech charchamaslik uchun nima qilish kerak?
Ishingizni almashtirish vaqti kelganini bildiruvchi ko‘rinmas belgilar
Putin: «Rossiyani yeb qo'ymasliklari uchun poylab o'tirishga majburman»
Tadbirkorlarning plastik kartalaridan istalgan xaridni amalga oshirishga ruxsat berildi
Terini barvaqt qarishdan himoya qilamiz
Tirnoqlarni mustahkamlaymiz
Bloomberg jahon mamlakatlaridagi benzin narxini e`lon qildi
O'zbekistonda tabiiy gaz xususiy operatorlar tomonidan sotila boshlanadi
O'zbekistonda dollarning rasmiy kursi 3700 so'm oshdi
Messi, rekord va mag'lub Ronaldu. Oxirgi yillardagi eng zo'r klasikodan fotoreportaj
Dori vositalarini to‘g‘ri miyaga yetkazuvchi nazal sprey ishlab chiqildi
Dangasalikni qanday yengish mumkin?
Xotirani yaxshilashning samarali usuli topildi
Havoni tabiiy yo'l bilan tozalovchi eng yaxshi 10 o'simlik
Dunyodagi eng kriminal shaharlar reytingi tuzildi
Futbol TV ishga tushish muddati aniq bo'ldi
UzReport bugun tunda “El-Klasiko”ni olib beradi
Fransiyada prezidentlik saylovi boshlandi
Teringizni quyosh nurlaridan saqlang
Bahorda hovliga nimalar ekish mumkin?