У нас есть только
оригинальные песни

Терини тез қаришга олиб келувчи маҳсулотлар

calendar 13.10.2015
2718


Сезганмисиз, дабдабали базм ёки зиёфатдан кейин терингиз қандайдир қуруқшаган, ғижимлангандек кўринади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки биз истеъмол қилаётган нарсалар бевосита тери ҳолатига таъсир кўрсатади. Шундай маҳсулотлар борки, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш терининг қариш жараёнини тезлаштиради.

1. Ширинликлар

Организмда қанд миқдорининг кўпайиши "гликациянинг якуний маҳсулотлари” (ГЯМ)ни келтириб чиқаради, яъни "ортиқча” молекулалар оқсил молекулалари билан бирлашади. Оқибатда ГЯМ терининг ёш ва таранг бўлиши учун жавоб берувчи оқсилларни парчалайди. Шунинг учун ширинликни ортиқча еб бўлмайди.

2. Алкоголь

Соғлом жигар соғлом тери дегани. "Агар жигар фаолияти жойида бўлса, терини зарарловчи токсинлар организмдан табиий йўл билан чиқиб кетади”, – дейди Америка дерматология академияси аъзоси, доктор Ариэл Остад. "Лекин улар жигарда тўпланиб қолса ва парчаланмаса, терида нохуш ўзгаришлар пайдо бўлади, юз сарғайиб, ажин босади”, – дейди доктор. Алкоголь сувсизланиш ва уйқусизликка сабаб бўлади. Уйқусизлик эса терини дағаллаштиради.

3. Оқ вино

Бу ичкилик тиш эмалига салбий таъсир кўрсатади. Оқ вино таркибидаги кислота эмални парчалайди ва доғлар пайдо бўлишига олиб келади.

4. Туз

Овқат тайёрлаётганда туз ишлатмасангиз, бу тузнинг таом таркибида бутунлай бўлмаслигини англатмайди. Туз ҳеч ким кутмаган жойда ҳам бўлиши мумкин (масалан, иссиқ шоколадда, творогда, маккажўхори қаламчаларида). Туз консерваланган маҳсулотлар таркибида ҳам бўлади. У организмдаги сувни тутиб туради ва одамни "шишиб кетгандек” қилиб кўрсатади.  

5. Лаҳм гўшт

Гўшт эркин радикаллар ишлаб чиқарилиши кучайтиради. Уларнинг таъсири қуйидагича: эркин радикаллар соғлом ҳужайраларнинг электронларини парчалаб, уларга зиён етказади.

"Эркин радикалларга қарши курашиш учун таркибида С витамини кўп маҳсулотларни истеъмол қилинг”, – дейди доктор Остад.

6. Энергетик ичимликлар

Энергетик ичимликлар кишига тетиклик ва куч бағишлайди, лекин тиш эмали учун ўта зарарли. Уларнинг таркибида кислотали моддалар кўп миқдорда бўлади.

7. Транс-ёғлар

Сунъий ёғлар тери шамоллашига олиб келади. Бундан ташқари, уларнинг таъсирида терининг ультрабинафша нурларга нисбатан сезувчанлиги ортади. Ультрабинафша нурлар эса терини тез қаритади. Транс-ёғлар фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар таркибида бўлади.

Яндекс.Метрика