"Тешикли" мушук сурати интернет шов-шувига айланди

Япониялик фотосуратчи твиттерга чап томонидаги ғайриоддий белги туфайли интернет шов-шувига айланган «тешикли» мушукнинг суратини жойлади. Бу ҳақида Express нашри хабар беради.

Саҳрода туширилган фотосуратда мушукнинг устидаги доғ ўзининг занжабил ранги билан қумникига уйғунлашиб кетгандек иллюзияни яратади. Шунингдек, доирасимон тарқалган қора доғ ҳам худди узук каби тешикка ўхшаб оптик чалғитади. Бу сурат ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланди.

Япониялик фотосуратчи аввал ёввойи ҳайвонлар сурати туширилган китоб нашр қилган эди. Айни дамда эса саҳродаги жониворларни суратга олмоқда.


Комментарии (0) | Добавить: 02.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]