Тез кунда Асал Шодиевадан янги видеоклип

MAGE1$

Кино оламида ўз мавқеига ва мухлисларига эга бўлган актриса Асал Шодиева хонандалик соҳасида ҳам фаолиятини бошлагани барчага маълум. Унинг бир нечта қўшиқлари аллақачон тингловчиларини топиб улгурган. Ўз иқтидори ва ижро маҳорати билан янада юксак чўққиларни забт этишни мақсад қилган Асал Шодиева яна бир янги тарона ва клип устида иш олиб бормоқда. 
"Чегара” деб номланган мазкур композиция Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилган. Бу мусиқий асарга видеоклип ҳам тасвирга олинди. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Оператор Иззатилла Лутфуллаев.
Клипда клипмейкернинг ўзи бош роллардан бирини ижро этди. Суратга олиш ишлари Олмалиқда бўлиб ўтди. Асал Шодиева ижросидаги навбатдаги ижод маҳсули тез кунда сайтимиз орқали тақдим этилади. Шундай экан кузатишда давом этинг.

Комментарии (1) | Добавить: 22.10.2015
1. shoxrux077 (22.10.2015 23:02)
Qo'wiq etmeng siz bu kopchilini iltimosi aktrisali yaxwi kasb yoki bekorchilikka qadam qoydizmi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]