Тиш пасталарини танлашда рекламаларга ишониш керакми?

Тиш учун қайси пасталар фойдали эканини биласизми? Бугунги кунда телевиидение ва бошқа манбалар орқали кўплаб тиш пасталари реклама қилинади. Реклама матни эса мақтов ва тавсияларга тўла. Хўш, аслида қандай тиш пасталарини танлаш керак? Бу борада шифокор-стоматолог Абдуфаррух Умаров билан фикр алмашамиз.
 
– Одамлар рекламаларда тарғиб қилинадиган ҳар қандай маҳсулотнинг сифатлилигига ишонишади. Сизнингча, бу қанчалик тўғри?
 
– Ҳар куни тиш ювсангиз ҳам, тишингизда жиддий ўзгаришлар кузатганмисиз, бунинг сабаби нимада? Сотувда турли тиш пасталари мавжуд. Айниқса рекламаларда тинимсиз кўрсатилувчи пасталар онгимизда “тиш учун фойдали” деб сингиб қолган. Аслида эса уларнинг таркиби ҳар доим ҳам хавфсиз бўлавермайди. Бизга маълумки, оғиз бу алоҳида бутун бир система. Унинг бўшлиғи ичида ўзига ҳос миклофлора мавжуд. Оғиздаги бактерияларни ёппасига йўқ қилиш фойда келтириш ўрнига бу системани ишдан чиқариши мумкин. Оғиз бўшлиғида ҳам худди ичаклардаги сингари фойдали бактерияларнинг етарли бўлиши оғиз ва тишлар саломатлиги учун ўта муҳимдир. Бунда эса тўғри таомланиш ва тиш воситаларини тўғри танлаш билан эришилади. Ундаги капиляр томирлар оғзимизга солинган моддаларни қон тизимига сўрилтириш хусусиятига эга.
 
– Таркибида айнан қайси моддалар бор бўлган тиш пасталаридан фойдаланмаслик керак?
 
– Тиш пасталарининг таркибий қисмини кўздан кечириб, маҳсулот саломатлик учун хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш даркор. Таркибида қуйидаги моддалар мавжуд бўлган тиш пасталаридан фойдаланиш тавсия қилинмайди:
 
1. Фтор (Sodium Flouride). Узоқ вақт давомида фтор тишларни мустаҳкамлайди, деган фикр мавжуд эди, аммо 2010 йилда “Langmuir2” журналида чоп этилган илмий мақола бундай тушунчани рад этади. Энг хавотирлиси шуки, тиш пасталари билан бирга ичга ютиладиган ва сувга қўшилган фторни истеъмол кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Фтор – юқори токсик (зарар қилувчи модда) бўлиб, асаб ва гормонал тизимда жиддий муаммоларни, диабет, буйрак касалликлари, интелект пасайиши, бўқоқ (троид бези) касалликлари, артрит, бепуштлик, иммунитет пасайиши, саратон, генетек бузилишлар ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
 
2. Триклозан (Triclosan) антибактериал модда хисобланиб, шу билан бирга эндокрин системани ҳам ишдан чиқаради. Баъзи илмий тадқиқот натижаларига кўра, триклозан каламуш ва сичқон ҳомилаларида суякларнинг нотўғри ривожланиши каби муаммоларга олиб келади. Триклозан кўкрак саратони ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади.
 
3. Натрий сулфат лорил (Sodium Lauryl Sulfate (SLS). Бу модда кўпиртирувчи ҳисобланиб, тиш пасталарида жуда кенг ишлатилади. SLS тери яллиғланиши ва терида оғриқли яралар пайдо қилиши мумкин.
 
4. Пропиленгликоль (Propylene Glycol). У асосан бўёқлар, эмаллар, шунингдек, антифриз сифатида ва музни эритишда қўлланилади. Бу модданинг гигиена маҳсулотларида қўлланиши хавфсизлигини аниқлаш устида олиб борилган илмий тадқиқотлар деярли мавжуд эмас. Бироқ пропилен глигол тери, кўзда қизариш ва ўпкада ялиғланишни келтириб чиқариши маълум.
 
5. Диэтаноламин (Diethanolamine (DEA) канцероген модда бўлиб, косметик ва гигиена воситаларида қўлланилади. У ўсма касаллигининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин.
 
– Тиш пасталарининг туб қисмида рангли чизиқлар қандай маънони англатади?
 
– Туб қисмларда кўрсатилган бу сифат белгиси тиш пастаси таркибидаги кимёвий ва табиий воситаларнинг ўзаро нисбатини аниқлаб олишда муҳим аҳамиятга эга. Қора чизиқ маҳсулот 100% кимёвий моддалардан ташкил топганини кўрсатади. Шу сабабли бундай воситалардан ҳар куни фойдаланиш тавсия қилинмайди.
 
Кўк чизиқ кимёвий ва табиий моддалар нисбати 80% га 20% нисбатда бўлади. Бу қора чизиқдан кўра яхшироқ.
 
Қизил чизиқда кимёвий ва табиий моддалар тенг нисбатда бўлиб, бу маҳсулот қўллаш учун энг мақбул ҳисобланади. Бундай пасталарни болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек ишлатиш мумкин.
 
Яшил чизиқ эса 100% табиий моддалардан ташкил топганини англатади. Лекин ундан ҳамма тишлар учун ҳам фойдаланиш мумкин эмас. Бундай воситалар асосан шифокор кўрсатмаси билан қўлланилади. Шу сабабли уларни фақат дорихоналардангина топиш мумкин. Бундай воситаларни шифокор маслаҳатисиз болаларга қўллаш қатъиян ман этилади.
 
– Тиш пасталарини қўллашда яна нималарга аҳамият бериш керак?
 
– Албатта, юқоридагилар билан биргаликда шуни ёдда сақлаш лозимки, сифатдан ташқари модданинг миқдори ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шифокорларнинг таъкидлашича, тишларни бир марта тўлиқ тозалаш учун нўхотдек тиш пастаси етарли ҳисобланади.


Комментарии (0) | Добавить: 22.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Rossiya aviasozlari “so'nggi kun samolyoti”ni yaratishdi
Messi “Barselona” bilan bir umrlik shartnoma imzolaydimi?
Bosh prokuratura o‘z telestudiyasiga ega bo‘ladi
Saudiya Arabistoni hukumati qo‘lga olingan shahzodalarga pul evaziga ozodlikni taklif qilmoqda
Rossiyalik teleboshlovchi Andrey Malaxov ota bo‘ldi
Turkiyaning Van ko‘li ostidan qadimiy qal’a topildi
Siemens’da ommaviy ishdan bo'shatish yuz beradi
O'zbekiston xalqaro ayollar tadbirkorligi kunini nishonlaydi
MIB tomonidan musodara etilgan LADA avtosaloni auksionga qo'yildi
O'zbekistonda qaysi kasb egalarining maoshi yuqori?
OnePlus iPhone X’ga raqobatchi bo'lgan smartfonni taqdim etdi
“Malika” savdo markazida sotilayotgan Samsung smartfonlarining narxlari ma’lum qilindi
Neymarning tovon puli ma`lum qilindi
Ronaldu va Serxio Ramos orasidan ola mushuk o'tdi
General-mayor Abdusalom Azizov Ozarboyjonga tashrif buyurdi
Hindiston hukumati Ivanka Tramp tashrifi oldidan ko‘chalarni 200 dan ortiq tilanchidan tozaladi
9 oy ichida qancha chet ellikka O'zbekistonga kirish vizasi berildi?
Ronaldu «Real»ni tark etish uchun 4ta sababga ega
Yana gaz inqirozimi? Ukrainada gaz narxi 10 barobarga oshdi
Naqd pul bilan bog'liq muammolar hal qilinmoqda, yil oxirigacha 200ta bankomat sotib olinadi
Abdulla Aripov Germaniyaga tashrif buyuradi
O'zbekiston nemis va frantsuz kompaniyalaridan 2 mln hisoblagichlar sotib oladi
Quyoshning Yerga qaragan tomonidan barcha dog'lar yo'qolib qoldi
Ishni o'zgartirish yo'lida to'siq bo'luvchi qo'rquvni qanday yengish mumkin?
Tana haroratidan quvvatlanuvchi aqlli soatlarni yetkazishga start berildi
Xonanda Saida turmushga chiqdi
Xarajatlarni nazorat qilishning eng oddiy va bezarar usuli
Metro yo'l haqi tushiriladimi? «O'zbekiston temir yo'llari» rasmiy xabar berdi
Intizomiy jazo amal qilayotgan vaqtda rag'batlantirishga ruxsat beriladi
Xiaomi smartfonlarining mashhurligiga 5 sabab