To'yimga 2 hafta qoldi

Ҳар бир қиз тўйи куни чиройли ва бетакорор кўринишни истайди. Ахир юзлаб одамларнинг нигоҳига бардош бериш, уларнинг қаршисидан бошини баланд тутиб ўтиш осон иш эканми? Албатта, бунга кўп меҳнат талаб этилади, лекин уддалаш мумкин. Келинг, вақтни бекор кетказмаймиз-да, қоғоз-қалам олиб, қилиниши лозим бўлган ишларни режалаштириб оламиз.

 

Икки ҳафта бор: татуаж ва «растушёвка» учун вақт топишимиз керак

Тушунамиз, кўйлак тиктириш, бозорга тушишдан вақт орттиришингиз мушкул. Бироқ тайёр тураверинг, бундан кейин ишингиз кўпайса кўпаядики, асло камаймайди. Тонгдан то бозор ёпилгунча айланавериб, оёқларингизда оёқ қолмайди, уйга қайтгач, албатта, мойчечакли ванночкалар қилиб туринг. Офтобда қорайиб кетмаслик учун эса SPF-50 деб ёзилган крем, тонал крем ёки упалардан фойдаланинг. Янги хонадонга борганингизда эса эрталабки пардоз учун вақт кетказмаслик учун татуаж ёки «растушёвка» қилдиришнинг айни пайти. Бунда қошингизни бир неча йилга етадиган қилиб бўятишингиз, кўзингизнинг устига чизиқ чиздиришингиз, лабнинг атрофига контур чизиқ чиздиришингиз ёки лабнинг ўзини бўятишингиз мумкин. Кўп қизлар қошимни тўйим куни тердираман, деб оёқ тираб туриб олишади. Биз эса бу фикрни кўпам ёқламаймиз. Масалан, баъзиларнинг қовоқ териси жуда нозик бўлади, тўй куни қош терилганида эса қовоқлар шишиб, қизариб қолади. Шунинг учун тавсиямиз бу ишни аввалроқ бажаринг, камида тўйга бир ҳафта қолганида.

 

Бир ҳафта қолди: теримизни тозалаймиз

Роппа-роса бир ҳафта ўтиб, визажист курсисида ўтирган бўласиз. Пардозингиз бетакрор кўриниши учун эга ҳаракатни ҳозирданоқ бошланг. Яъни юздаги қора нуқталардан халос бўлиш, ортиқча ёғланмаслиги учун ниқоблар қилиш, хуллас терини тозалаш муолажасини ўтказиш тавсия этилади.

 

6 кун қолди: сочимизни бўяймиз ва кестирамиз!

Келин образини яратишда сочларингизнинг аҳамияти катта. Агар уларнинг рангини ёки турмакнинг шаклини ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, бу ишни никоҳ оқшомидан бир неча кун аввал бажарганингиз маъқул. Билиб бўладими, мабодо, бирор нарса кўнглингизга ўтирмаса, вазиятдан чиқиш учун етарли вақт қолиши керак-да.

 

5 кун қолди: киприкларни тартибга келтирамиз

Узун киприклари билан янги оила аъзоларини ҳайратда қолдиришни истаган қизлар учун киприк ёпиштириш амалиётини таклиф қиламиз. Кутилган санага беш кун қолганида бу амалиётни ўтказсангиз, елим таъсирида кўзнинг қизариши ва шишиши каби салбий ҳолатлар ўтиб кетади.

 

4 кун қолди: педикюр учун қулай фурсат

«Чаққонгина келиним» деб мақташлари учун оёқларингизга алоҳида эътибор беришни унутманг. Уларни парваришлашга уйда вақтингиз бўлмаса, мутахассига мурожаат қилганингиз афзал.

 

3 кун қолди: эпиляция ёддан чиқмасин-а...

Ўзингиз биласиз бу амалиёт тери учун катта стресс. Шундай экан тери тинчланиши учун бироз вақт талаб этилади. Баъзида амалиётдан сўнг ярачалар, терида ачишиш ва қизариш кузатилиши мумкин. Шунинг учун эпиляцияни охирги кунга қолдирманг. Вақтлироқ ҳаракатингизни қилганингиз яхши.

 

2 кун қолди: тажриба ўтказишни тўхтатамиз

Шу кунгача барча муолажаю амалиётларни қилиб бўлдингиз. Энди терингизга дам беринг. Кимлардандир эшитган уй шароитида тайёрланадиган янгича “супер” натижа берадиган ниқобларни бажариб ўтирманг яна. Аллергия бериб қолса нима қиласиз? Жуда кўнглингиз бўлмаса, косметик лойдан тайёрланган ниқобларга мурожаат қила қолинг.

1 кун қолди: таомномага диққат қиламиз

Одатда, қизлар ҳаяжонни босиш кўп миқдорда егулик тановул қилишади ёки сув ичишади. Бироқ ювилмаган мева еб қўйсангиз, ёки тинчланиш учун кўп миқдорда шоколад истеъмол қилсангиз, тўй куни турли нохушликлар юзага келиши мумкин. Кўп миқдорда сув ичганда эса қовоқ атрофлари шишади. Бироқ умуман овқатланмай қўйиш ҳам нотўғри. Бунда терингиз сўлғин кўринишга келади. Шунинг учун, албатта, овқатланинг. Фақат меъёрида.

МАФТУНА тайёрлади.


Комментарии (0) | Добавить: 03.09.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Farg'onada Abdulla Aripov va Tojikiston bosh vaziri ishtirokidagi yig'ilish bo'lib o'tdi
O‘zbekiston tabiiy gaz qazib oluvchi mamlakatlar ro‘yxatida nechanchi o‘rinda ekanini bilasizmi?
Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?
Chingizxon haqida biz bilmagan faktlar
Apple xitoylik foydalanuvchlar ma’lumotlarini Xitoyga o‘tkazadi
Aholi qaysi tashkilotlardan ko'proq norozi?
Meksika prezidenti Tramp sababli AQShga safarini bekor qildi
Shohjahon Ergashev navbatdagi jangini aprel oyida o'tkazadi
Poezdda Toshkentdan Xitoygacha borish mumkin bo'ladi
Soliq qonunchiligidagi o‘zgarishlar bilan tanishtiradigan sayt ishga tushdi
O‘zbekistonda iste’molchilar qaysi davlat idorasiga ko‘proq ishonadi?
Messi bir o'yinda ikki rekord o'rnatdi
MXX qanday bo'lishi kerak?
Davlat idoralari rahbarlariga muntazam ravishda jurnalistlar bilan uchrashish majburiyati yuklandi
Xitoyda 1,6 trln dollarlik loyihalarga start beriladi
2017 yilda Ukrainadan O'zbekistonga qancha pul yuborilgani aytildi
Umid Ahmadjonov yana bir tashkilot prezidenti etib saylandi
O'zbekistonda Facebook ishlamay qoldi
Kechiktirib bo'lmaydigan tibbiy yordam ko'rsatishni rad etganlik uchun qanday jarima belgilanadi?
Umid Ahmadjonov O‘zbekiston milliy termasining bo‘lajak bosh murabbiyi bilan uchrashish uchun Dubayga uchib ketdi
Ravon brendi 2017-yil bo‘yicha Sibirda eng ko‘p ro‘yxatdan o‘tkazilgan avtomobilga aylandi
“Suzuk ota” majmuasi 2018-yilgi mustaqillik bayrami arafasida foydalanishga topshiriladi
Jahon iqtisodiyoti xakerlar sababli 600 mlrd dollarlik ziyon ko'rdi
Bojxona qo'mitasining yangi raisiga yangi o'rinbosar tayinlandi
Markaziy Osiyodagi eng korrupsiyalashgan davlat ma`lum qilindi
Qashqadaryoda yuziga niqob kiygan shaxslar omborxonaga hujum qildi
Qozog'iston lotin alifbosiga o'tdi
Saudiya Arabistonida bouling va bilyard-klublar ochishga ruxsat berildi
Qo'shni respublikalar bilan tinchlik-totuvlikda yashash kerak – Sooronbay Jeenbekov
Xitoyda grippga qarshi yangi vaksina yaratildi