loading...

 

Tomoq og'rig'ining 10 davosi

омоқ оғриғидан халос бўлишнинг 10 та халқона усулини эътиборингизга ҳавола этамиз.  

 

1. Мармарак (шалфей) ажойиб антисептик ва яллиғланишга қарши воситадир. 1 ош қошиқ қуритилган мармаракни 1 пиёла қайноқ сувда 10 дақиқага дамлаб, сўнг сузиб олинг. Дамламага 1 ош қошиқ асал солиб, бироз совигач, томоғингизни чайинг. Кун давомида 3-4 марта ғар-ғара қилсангиз, яхши натижага эришасиз.

 

2. 1 пиёла қайнаб совуган сувга 1 чой қошиқдан олма сиркаси ва асалсолиб, кам-камдан кун давомида 3-4 марта ичинг.

 

3. 1 чой қошиқдан чаканда мойи ва алоэ шарбатини аралаштириб, оз-оздан шимиб юрсангиз ҳам, оғриқдан осон халос бўласиз.

 

4. Дори ичмайман деб хархаша қиладиган болалар учун фойдали ўсимликлардан хўрозқанд тайёрлаб беришингиз мумкин. Бунинг учун 300 гр. асал, 1 чой қошиқ занжабил (имбирь) толқони, ярим ош қошиқ лимон шарбати керак бўлади. Асал ва занжабил толқонини идишга солиб, паст оловда икки соат давомида қайнатинг. Қиём тайёр бўлганини текшириш учун бир томчисини совуқ сувга томизиб кўринг. Маромига етган бўлса, лимон шарбатини ҳам солиб, тайёр аралашмани сариёғ суртилган қолипчаларга қуйиб чиқинг ва олиш осон бўлиши учун тишкавлагич суқиб қўйинг.

 

5. Тенг миқдорда ун, хантал ва асални аралаштириб, хамир ҳолига келтирамиз, сўнг томоққа қўйиб, устидан сочиқ билан ўранг. Бундай муолажани 2-3 кун давомида қилиш мумкин.

 

6. Бир нечта анжир қоқини 200 гр. сутда қайнатиб ичиш ҳам томоқни юмшатиб, балғам ажралишига ёрдам беради.

 

7. Самарали ва фойдали усуллардан яна бири ингаляция бўлиб, уни тўғри бажарсангиз, томоқ оғриғидан тез халос бўласиз. Демак, идишга сув солиб, икки дона картошкани паррак қилиб кесинг ва шу сувда қайнатинг. Сўнг унга 1 ош қошиқ ичимлик содасидан солиб, оғиз орқали нафас олинг. Ингаляция учун энг нормал ҳарорат 80-90 даража бўлиб, бундан иссиқ буғда томоғингиз куйиши мумкин. Ёдингизда бўлсин, ҳиқилдоқ, томоқ, нафас йўллари, бронхларни даволаш учун оғиз орқали нафас олиб, 2 сониядан сўнггина уни чиқариш фойдали. Тумовда эса бурундан нафас олган мақсадга мувофиқ. Ингаляциядан сўнг бир соат давомида ичимлик ичиш, овқатланиш ва чекиш ҳаракатларингизнинг самарасини кесади.    

 

9. Седанали дамламалар ҳам томоқ оғриғида яхши фойда беради. Айниқса, иммун тизимини ҳимояловчи маҳсулот сифатида седана мойини салатларга қўшиб тановул қилиш ҳам тезроқ соғайиб кетишингизни таъминлайди.

 

10. Кечқурун 1 дона турп ёки шолғомнинг ичини ўйиб, 1 ош қошиқ асал солиб қўйинг. Эртасига кун давомида ҳосил бўлган шарбатни 1 ош қошиқдан ичсангиз, тезда шифо топасиз.

P/S: Унутманг, ҳар бир организм ўзига хосдир. Муолажаларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.


Комментарии (0) | Добавить: 25.10.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Dori vositalarini to‘g‘ri miyaga yetkazuvchi nazal sprey ishlab chiqildi
Dangasalikni qanday yengish mumkin?
Xotirani yaxshilashning samarali usuli topildi
Havoni tabiiy yo'l bilan tozalovchi eng yaxshi 10 o'simlik
Dunyodagi eng kriminal shaharlar reytingi tuzildi
Futbol TV ishga tushish muddati aniq bo'ldi
UzReport bugun tunda “El-Klasiko”ni olib beradi
Fransiyada prezidentlik saylovi boshlandi
Teringizni quyosh nurlaridan saqlang
Bahorda hovliga nimalar ekish mumkin?
Nargiz Zokirovaning Ukraina hududiga kirishi rasman taqiqlab qo‘yildi
Fazliddin G'oibnazarov professional boksdagi ilk jangida raqibini nokaut qildi
Saudiya qiroli o'z o'g'lini AQShga elchi etib tayinladi
Shov-shuvga aylangan pullar Toshkentdan emas, Ekvadordan topilgan
Bitta Galaxy S8’dan Samsung qancha foyda olishi hisoblandi
Quruq shampundan foydalanishning o‘zgacha usullari
Instagram Android foydalanuvchilari uchun "oflayn"-rejimni ishga tushirdi
Dollarni yashirish uchun yangi maxfiy yo'l topildi
“Million”ning kontserti seanslari to'rttaga ko'paydi
Poyabzal uzoq vaqt xizmat qilsin, desangiz…
Uyquga to‘ymaslik ko‘p yeyish bilan barobarmi?
Apple kompaniyasi iPhone ko‘rinishini to‘liq yangilamoqchi
Bo‘yni qanday o‘stirish mumkin?
Beruniy tumanida 2-avtomatlashtirilgan gaz taqsimlash stansiyasi ishga tushdi
GM-Uzbekistan avtomobillari narxi ma`lum qilindi
Toshkentda «Leksus» haydovchisi talabani urib ketdi
O'zbekistonliklarning Rossiyaga kirish taqiqi qanday olib tashlanadi?
Poytaxtning 60 mingdan ortiq haydovchilari «jarima maktubi»ni olishdi
Endilikda kommunal xizmatlar uchun haqni ushlab qolishga shaxsiy hisobvaraq ham zarur
Telefonda mukammal surat olish uchun maslahatlar