У нас есть только
оригинальные песни

Toshkent-Chirchiq-Chimyon yo'lida ta'mirlash ishlari olib borildi

calendar 12.12.2016
1354

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси буюртмаси асосида “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ томонидан аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.
 
Тошкент-Чирчиқ-Чимён йўлининг 10,9 километр узунликдаги  95100 кв метр қисми тўлиқ таъмирланди. Бундан ташқари, 8700 кв метр майдондаги автотураргоҳларга асфальт қоплама ётқизилди.
 
20 минг кв метрдан ортиқ майдон, яъни қарийб 10 км узунликдаги йўл ёқаси мустаҳкамланди, 1 км узунликдаги йўлга замонавий талабларга жавоб берувчи светодиодли ёритиш тизимлари ўрнатилди ва метал қовурғали ажратувчи тасмалар тўлиқ қуриб битказилди.

Яндекс.Метрика