У нас есть только
оригинальные песни

Toshkent hayvonot bog'iga yangi jonivorlar keltirildi

calendar 01.02.2017
1615

Бир неча кун аввал, Тошкент ҳайвонот боғига иккита каркидон қушлар келтирилди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Каркидон қушлар Осиё тропик ўрмонларининг рамзи ҳисобланади. Улар калао деб ҳам аталади. Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган қушлар ҳали жуда ёш бўлганликлари учун ёрқин экзотик кўринишга эга эмаслар. Одатда калаоларнинг катталари рангдор тумшуққа эга бўлишади.
 
Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган қушлар ҳонакилаштирилган бўлиб, янги жойга тезда кўникиб кетишди. Улар қўлдан озуқа берилганда ҳам бемалол тановвул қилишлари мумкин.
 
Қушлар қовоқ, қайнатилган сабзини жуда севиб истеъмол қилишади. Шунингдек, улар банан, узум, балиқ ва қайнатилган тухумни ҳам бемалол тановвул қила оладилар.

Яндекс.Метрика