Тошкент халқаро аэропортида Business Lounge (бизнес-зал) фойдаланишга топширилди

Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишларидан сўнг йўловчилар учун янги Business Lounge (бизнес-зал) фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Авиакомпания мутахассисларининг сўзларига кўра, бизнес-зал дизайнини яратишда янги архитектура йўналиши ва технологиялари инобатга олинган. Бу ерда йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва юкларни текшириш учун жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий ускуналар ўрнатилган.

160 ўринга мўлжалланган кенг ва шинам кутиш залининг майдони 350 квадрат метрни ташкил этади.
160 ўринга мўлжалланган кенг ва шинам кутиш залининг майдони 350 квадрат метр бўлиб, бу ерда йўловчилар учун ўйин майдончасига эга она ва бола хонаси, ювиниш, тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари, савдо дўкони мавжуд. Шинам кафе-барда хилма-хил таом ва ичимликлар таклиф этилади. Қулай мебель, кенг форматли телеэкранлар, бепул Wi-Fi ва кундалик матбуот нашрлари йўловчилар ихтиёрида. Шунингдек, янги залда жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун ҳам махсус хизмат таклиф этилади.


Комментарии (0) | Добавить: 23.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]