Маълум бўлишича, варақаларда таълим муассасалари раҳбарияти ҳамда амалдаги ҳукуматга таҳдид қилинган. Воқеа жойига вазир Адҳам Аҳмадбоев бошчилигида ички ишлар вазирлиги раҳбарияти етиб келган.
12news.uz сайтининг вазирлик матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, таҳдид сўзлари туширилган ушбу варақаларини тарқатишда гумон қилинаётган паркентлик ўсмир қўлга олинган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. Manba:kun.uz