У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентда 4та трамвай йўналиши қолди

calendar 13.04.2016
1106

12 апрель куни Тошкент шаҳрида №12 йўналиши («Бешқайроғоч» даҳасидан «Беруний» метросигача) ва №26 йўналиши («Қўйлиқ-6» дан «Тошкент» вокзалигача) бўйича ҳаракатланадиган трамвайлар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Газета.uz нашри «Тошкент трамвайи» корхонасига асосланиб хабар тарқатди.

Эндиликда Ўзбекистон пойтахтида 4та трамвай йўналиши ҳаракатланишда давом этмоқда: №8 («Бешқайроғоч» массивидан «Оқтепа» майдонигача), №9 («Тошкент» вокзалидан «Чиланзар-26» массивигача), №13 («Тошкент» вокзалидан «Қўйлиқ марказ»гача) ва №17 («Бешқайроғоч» массивидан «Ипподром»гача).

Қолган йўналишларнинг ёпилиш муддатига аниқлик киритилмаган.

Апрель ойи бошида Тошкент ҳокимияти, хусусан шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов келгуси икки ой давомида шаҳарда фаолият кўрсатаётган барча олтита трамвай йўналиши ёпилиб, трамвай тармоқларининг бузилишини маълум қилганди.

Шу тариқа, шаҳарда 115 йилдан буён ҳаракатланиб келаётган трамвайлар 2010 йилнинг баҳорида ёпилган троллейбуслар ортидан тарихга айланмоқда. Бунинг сабаби сифатида уларнинг жамоат транспортининг бошқа турларига нисбатан «самарасиз» эканлиги келтирилган.

Шу ойдан бошлаб трамвайлар ҳаракатланган йўналишларда мос равишда Т8, Т9, Т13 каби автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу йўналишларда Isuzu автобусларидан фойдаланилмоқда. Сентябрь ойи охиригача шаҳар ҳокимияти 80та шундай автобуслар сотиб олиб, ҳар бир йўналишга 10тадан 18тагача автоулов қўйишни режалаштирган.

Яндекс.Метрика