loading...

 

Тошкентда биринчи қор

18 октябрь Тошкент шаҳрида илк қор учқунларини кўриш мумкин бўлди. Эрта тонгдан бошланган кучли ёмғир кундуз куни қорга айланди.
 
Гидрометеорология хизмати маркази 18 октябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ёмғир ёғишини ва қорга айланашини хабар қилганди. Айни вақтда ҳаво ҳарорати 10-12 даража илиқ. Ғарбдан эсаётган шамол тезлиги сониясига 12-17 метргача кўтарилади.
 
Аввалроқ, Андижон вилояти ва Қамчиқ довони, шунингдек, Чимён тоғи ҳам қор остида қолгани ҳақида хабар берилганди. Бугун қор Тошкент шаҳрига ҳам етиб келди.
 
19-20 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши мумкин. Кечқурун айрим ҳудудларда ҳарорат, ҳатто, 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.


Комментарии (0) | Добавить: 18.10.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...