У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентда янги боғ ишга тушди

calendar 25.04.2016
1638

23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди.

Ушбу боғ анча йиллар олдин қурилган бўлиб, уни “Оймома” номи билан хотирлашади. 2000-йилларга келиб боғ ташландиқ ҳолатга келиб қолган эди. аттракционли, ёзги кинотеатрга эга улкан майдонда ястаниб ётган боғ 20 йил қаровсиз қолдирилган эди.

Айни дамда боғ таъмирлашдан чиққан бўлиб, атракционлар янгиланган, ўриндиқлар ўрнатилган ҳамда йўлаклар ва аллеялар барпо этилган. Унда Европа ва миллий тамолар ошхонаси ҳам ишлаб турибди. Тошкент ва меҳмонлар аллақачон боғнинг янги очилган чиройидан баҳраманд бўлишмоқда.

 

Яндекс.Метрика