У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентда кейинги йилнинг охирига қадар энергияни ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилади

calendar 07.05.2015
1454


Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси 2016 йилнинг охирига қадар босқичма-босқич Тошкентнинг барча туманларида электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ қилишни режалаштирмоқда

"Айни пайтда Бектемир туманида 10476 абонент ушбу тизимга уланди. Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам босқичма-босқич ишлар бошланади.  Барча ишлар 2016 йилнинг 4-чорагида тугатилади”, деб айтмоқда Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Дилмурод Сайдуллаев.

2004 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан истеъмолчиларнинг эски электр ҳисоблагичларини электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган янги ҳисоблагичлар билан алмаштиришни назарда тутувчи қарор қабул қилинганди. Тизим қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни автоматик равишда электр энергия бериш тизимидан узиб қўйиш имконини беради. Янги ҳисоблагичларда кўрсаткичларни ноқонуний тарзда тўғрилаб қўйишнинг имкони йўқ. 

Сайдуллаевнинг айтишича, бугун корхона учун асосий муаммо аҳолининг дебиторлик қарзи ҳисобланади. Бу қарздорлик 20 млрд сўмга баҳоланмоқда. "Бу борада энг ёмон ҳолат Олмазор ва Мирзо-Улуғбек туманларида кузатилмоқда. Бизнинг ҳисобларга кўра, 1-чоракда қарздорликнинг камайгани қайд этилмоқда”, деб ахборот берди Сайдуллаев.


Яндекс.Метрика