У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентда рўй берган энг мудҳиш ЙТҲлар видеолари эълон қилинди

calendar 07.05.2016
2482

Бугун ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида 2016 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларининг видеолари тарқалди. Мазкур видеолар шаҳар кўчаларидаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали қайд этилган бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида аввал ҳам сайтимизда суратлар орқали хабар берганмиз.
 
Видеодаги автоҳалокатларга йўл белгиларининг кўринмай қолиши ёки светофорларнинг носозлиги каби ҳайдовчилар томонидан кўп айтиладиган баҳоналар сабаб бўлмаган. Аксинча, видеони эътибор билан томоша қилсангиз, автоҳалокатлар ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва шошқалоқлиги сабаб содир бўлгани, улар нафақат ўзи ва бировнинг молига, балки жамият мулкига ҳам катта зарар етказганига гувоҳ бўласиз.
 
Бутун дунёда йўл ҳаракати хавсизлигини кучайтириш, ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янгидан-янги техникалар жорий қилинмоқда. Бироқ автоуловни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ва йўловчилар буларга беписанд қараб, ўз билганидан қолмас экан, ҳам молига, ҳам жонига зиён қилиши турган гап. Видеони кўргач, ўзингиз хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз, азиз ҳайдовчилар!

Яндекс.Метрика