У нас есть только
оригинальные песни

ТОШКЕНТДА ТАКСИ ТЎХТАТАЁТГАН ПИЁДАЛАР АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИГА ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА(ФОТО)

calendar 29.02.2016
1804

“Даракчи” мобиль мухбирларидан бири Тошкент шаҳри Навоий кўчасида жойлашган Алишер Навоий номли киносарой олдида туширилган суратларни йўллади.

Мазкур суратларда пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлнинг ўртасига чиқиб олиб, такси тўхтатаётганини кўриш мумкин. 

“Афсуски, бундай ҳолат Тошкент шаҳридаги фақат мазкур ҳудудда эмас, бошқа ҳудудларда ҳам тез-тез учраб туради. Пиёдалар такси тўхтатиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобиллар ҳаракатига халақит бериб, йўлнинг ўртасига чиқиб олишади. Наҳотки бу одамлар мазкур ҳаракатларининг йўл ҳаракати қоидаларига зид эканлигини тушинишмаса? Бундай ҳолатларга барҳам берилиши юз бераётган кўнгилсиз ҳодисларнинг сонини камайтирган бўлар эди”, — дейди мобиль мухбир.

Яндекс.Метрика